Референдум по внесению изменений и дополнений в Конституцию Республики Узбекистан в посольстве Узбекистана в Москве 30 апреля 2023 года. Урна для голосования. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.04.2023
Референдум — 2023
Ўзбекистонда Конституция ислоҳоти: Ўзбекистон Республикаси Конституциясига киритилаётган ўзгаришлар бўйича умумхалқ референдуми 2023 йил 30 апрель куни бўлиб ўтади. Унда фуқаролар 65% га янгиланган Конституцияни қабул қилиш ёки қилмаслик учун овоз беради.

Сиёсий тадбирнинг тинч ва осойишта ўтказилиши назоратга олинган – бош прокурор ўринбосари

© Sputnik / Владимир АлексеевРеферендум по внесению изменений и дополнений в Конституцию Республики Узбекистан в посольстве Узбекистана в Москве 30 апреля 2023 года. Урна для голосования.
Референдум по внесению изменений и дополнений в Конституцию Республики Узбекистан в посольстве Узбекистана в Москве 30 апреля 2023 года. Урна для голосования. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.04.2023
Oбуна бўлиш
Таъкидланишича, ҳудудий прокуратураларда вилоят прокурорлари бошчилигида ишчи гуруҳлар тузилган.
ТОШКЕНТ, 30 апр — Sputnik. Бугунги сиёсий тадбирнинг тинч ва осойишта ўтказилиши, жамоат тартибининг сақланиши назоратга олинган. Бу ҳақда бош прокурор ўринбосари Шохруҳ Аминов маълум қилди, дея хабар берди Sputnik мухбири.
Барча соҳалар ва жараёнларда бўлгани каби референдум жараёнларида ҳам қонун устуворлигини таъминлаш, тегишли қонунларнинг аниқ ва бир хилда бажарилиши устидан самарали назоратни амалга ошириш муҳим аҳамиятга эга.
“Шу боис, референдумга тайёргарлик кўриш жараёнининг илк кунларидан бошлаб, мазкур назоратни таъминлаш ваколатига эга бўлган прокуратура органлари томонидан фуқароларнинг овоз бериш ҳуқуқларига қатъий риоя этилишига, бу жараёнда қонунийликни таъминлашга қаратилган барча чоралар кўрилмоқда”, - деди Аминов.
Таъкидланишича, ҳудудий прокуратураларда ҳам вилоят прокурорлари бошчилигида ишчи гуруҳлар тузилган.
Ишчи гуруҳларга:
референдумга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш давомида қонунларга аниқ ва бир хилда риоя этилишини таъминлаш;
референдумни ташкил этиш ва ўтказишга оид, шунингдек, фуқароларнинг овоз бериш ҳуқуқлари бузилиши билан боғлиқ мурожаатларни тезкор кўриб чиқиш ва қонун доирасида ҳал этиш;
оммавий ахборот воситалари ва интернет тармоғида эълон қилинаётган хабарларни мониторинг қилиб бориш, референдум жараёнидаги қонун бузилиши билан боғлиқ хабарларни зудлик билан ўрганиш ва тезкор муносабат билдириш;
референдум жараёнларида аниқланган қонун бузилиши ҳолатларини тезкор равишда бартараф этилишини таъминлаш вазифалари юклатилган.
“Ишчи гуруҳларимиз халқаро ташкилотлар ҳамда кенг жамоатчилик билан яқиндан ҳамкорлик ўрнатди”, - деди Аминов.
Бош прокуратурада Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ижроия қўмитаси, Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси, Европа Иттифоқининг махсус вакиллари ва бошқа халқаро кузатувчилари билан бевосита учрашувлар ўтказилган, маълумот алмашинуви йўлга қўйилган.
Ички ишлар, Миллий гвардия, Давлат хавфсизлик хизмати ва суд идоралари билан яқиндан ҳамкорлик ўрнатилиб, мамлакатдаги вазият ҳақида реал вақт режимида ахборот алмашилмоқда.
Шу кунга қадар прокуратура органларига референдум жараёнида фуқаролардан 200 га яқин мурожаатлар келиб тушган бўлиб, уларда асосан референдум қонунчилигига оид ҳуқуқий тушунтириш сўралган. Ҳуқуқбузарликларга оид хабарлар ва мурожаатлар келиб тушмаган.
Маълумотларга кўра, жорий йилнинг 19-26 апрель кунлари бўлиб ўтган муддатидан олдин овоз бериш жараёнларида прокуратура органларига қонун бузилишига йўл қўйилганлиги ҳақида мурожаат келиб тушмаган.
“Умуман олганда, агар референдум қонунчилиги бузилганлиги ҳақида хабар ва мурожаатлар келиб тушса ёки оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда бирор маълумотлар эълон қилинса, улар ўша заҳоти алоҳида назоратга олинади”, - дея таъкидлади Аминов.
Қайд этилишича, бундай мурожаатлар тезкор равишда қонун доирасида мукаммал ўрганилади ва улардаги ҳар бир ҳолатга ҳуқуқий баҳо берилади.
Бугун Ўзбекистон Конституциясига ўзгартиришлар киритиш бўйича референдумда овоз бериш жараёнлари ўтказилмоқда. Республика бўйича ташкил этилган жами 10758 та референдум участкаси соат 08:00 да очилди. Ўзбекистоннинг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида 55 та референдум участкаси ўз фаолиятини олиб боради.
Янгиликлар лентаси
0