https://sputniknews.uz/20230430/sirdaryo-pekin-universitet-laboratoriya-nusxasi-34469300.html
Сирдарёда Пекин университети лаборатория нусхаси ташкил этилади
Сирдарёда Пекин университети лаборатория нусхаси ташкил этилади
Sputnik Ўзбекистон
Йиғилишда Сирдарё вилоятини инновацион ҳудудга айлантириш бўйича қилиниши лозим бўлган ишлар муҳокама қилинди.
2023-04-30T15:32+0500
2023-04-30T15:32+0500
2023-04-30T15:32+0500
ўзбекистон
хитой
сирдарё
ҳамкорлик
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/1e/34469536_0:133:1280:853_1920x0_80_0_0_c4f73181aeedca816c8b696ef694cbc3.jpg
ТОШКЕНТ, 30 апр — Sputnik. Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Иброҳим Абдураҳмонов ва Сирдарё вилояти ҳокими Акмалжон Махмудалиев Ўзбекистонда бўлиб турган Хитойда инсон геноми бўйича тадқиқотлар билан шуғулланувчи “BGI Group” компанияси раиси Ван Жиан ва унинг жамоаси билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.Гулистон давлат университетида сўнгги йилларда шаклланган биотехнологиялар лабораториялари ва олимлар жамоаси ҳамда Хитой профессорларининг ҳамкорлиги натижасида Марказий Осиёда ягона биотехнологик хабнинг яратилиши минтақа учун долзарб юқори технологик маҳсулотлар ишлаб чиқарилишига замин яратади.Профессор Ван Жиан самимий қабул учун миннатдорлик билдирди ва Сирдарёга ташкил этилган ушбу ташриф делегация аъзоларида катта таассурот қолдираётганини алоҳида қайд этди.Музокаралар натижасида томонлар самарали ва конструктив ҳамкорликнинг амалий жиҳатларини келишиб олишди.
ўзбекистон
хитой
сирдарё
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/1e/34469536_0:0:1138:853_1920x0_80_0_0_868dc55171fee6884cfa28077fafa11b.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон хитой
Сирдарёда Пекин университети лаборатория нусхаси ташкил этилади
Йиғилишда Сирдарё вилоятини инновацион ҳудудга айлантириш бўйича қилиниши лозим бўлган ишлар муҳокама қилинди.
ТОШКЕНТ, 30 апр — Sputnik. Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Иброҳим Абдураҳмонов ва Сирдарё вилояти ҳокими Акмалжон Махмудалиев Ўзбекистонда бўлиб турган Хитойда инсон геноми бўйича тадқиқотлар билан шуғулланувчи “BGI Group” компанияси раиси Ван Жиан ва унинг жамоаси билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги матбуот хизмати
хабар берди. Йиғилишда Сирдарё вилоятини инновацион ҳудудга айлантириш бўйича қилиниши лозим бўлган ишлар муҳокама қилинди. Мазкур инновацион ҳудудда Хитой тажрибаси асосида ягона биотехнологияларни ўзида мужассам қилган биотехнологик кластер яратилиши, университет ташкил қилиниши назарда тутилган.
Гулистон давлат университетида сўнгги йилларда шаклланган биотехнологиялар лабораториялари ва олимлар жамоаси ҳамда Хитой профессорларининг ҳамкорлиги натижасида Марказий Осиёда ягона биотехнологик хабнинг яратилиши минтақа учун долзарб юқори технологик маҳсулотлар ишлаб чиқарилишига замин яратади.
Профессор Ван Жиан самимий қабул учун миннатдорлик билдирди ва Сирдарёга ташкил этилган ушбу ташриф делегация аъзоларида катта таассурот қолдираётганини алоҳида қайд этди.
“Кластер таркибида геномларни ўрганадиган Пекин геном тадқиқотлар маркази билан инсон геномларини, ҳайвон ва ўсимликлар геномини ўқийдиган Пекин университети лаборатория нусхасини Сирдарёда ташкил этамиз. Бу ерда геномларни ўқиб, турли тадқиқотлар ўтказилади, янги вакциналар ва янги даволовчи услублар яратилади”, - деди Ван Жиан.
Музокаралар натижасида томонлар самарали ва конструктив ҳамкорликнинг амалий жиҳатларини келишиб олишди.