Россия ТИВ трансгендерларга Олимпиадада қатнашишга рухсат бериш ғоясига муносабат билдирди

© Sputnik / Рамиль Ситдиков / Медиабанкка ўтишПрезидент Международного олимпийского комитета (МОК) Томас Бах и мэр Парижа Анн Идальго, архивное фото
Президент Международного олимпийского комитета (МОК) Томас Бах и мэр Парижа Анн Идальго, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.04.2023
Oбуна бўлиш
Россия ТИВ ХОҚнинг трансгендер спортчиларга мусобақаларда қатнашишга рухсат бериш спорт мавжудлигини шубҳа остига қўйишини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 30 апр — Sputnik. Спорт “шубҳали экспериментлар” учун майдонга айланмаслиги керак, трансгендер спортчиларга мусобақаларда, жумладан, Олимпия ўйинларида қатнашишга рухсат бериш спорт мавжудлигини шубҳа остига қўяди. Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазирлиги РИА Новостига маълум қилди.
“Бундай янги тартиб-қоида аёллар спорти мавжудлигини шубҳа остига қўяди, ахир энди мусобақаларда яққол жисмоний устунликка эга жинсини ўзгартирган эркаклар қатнашиши мумкин. Бундай ҳолатда Томас Бах жон куйдираётган қандай ҳалол ўйин ва ҳақ-ҳуқуқлар чекланмаган спорт тамойиллари ҳақида гап бўлиши мумкин?” – дейилади хабарда.
Россия ТИВ шунга ўхшаш ташаббуслар “Олимпизмнинг халқаро тан олинган асосларини йўқ қилиш” йўлидаги яна бир томчи эканини қўшимча қилган.
“Мусобақаларнинг эркаклар ва аёллар турларига ажратилиши анънавий тушунчада рақобатли спорт курашининг ягона ҳалол нормаси бўлиб қолишидан келиб чиқамиз”, - дея хулоса қилинган хабарда.
2021 йилда Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) халқаро федерациялар учун трансгендерларга мусоқабаларда қатнашишга рухсат беришга оид тамойиллар тўпламини эълон қилганди. Унда, хусусан, “рухсат бериш мезонларига мос келувчи ҳар бир спортчи у ўзини қайси гендер тоифасида яхши деб ҳис қилса, иштирок этиши керак” дейилганди. Ўша йили биринчи трансгендер спортчи Олимпия ўйинларида қатнашди.
Янгиликлар лентаси
0