https://sputniknews.uz/20230430/prezident-qirgiziston-id-karta-34442930.html
Президент Қирғизистонга ID-карта билан бориб келишга рухсат берувчи ҳужжатни тасдиқлади
Президент Қирғизистонга ID-карта билан бориб келишга рухсат берувчи ҳужжатни тасдиқлади
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари энди икки давлатга ID-карта орқали ўтишлари мумкин бўлади.
2023-04-30T11:15+0500
2023-04-30T11:15+0500
2023-04-30T11:15+0500
сиёсат
жамият
шавкат мирзиёев
қирғизистон
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/09/1d/15073501_0:114:1280:834_1920x0_80_0_0_05ee88fae3a9146138c2198172ccf4d4.jpg
ТОШКЕНТ, 30 апр — Sputnik. Ўзбекистон томони Қирғизистон билан ID-карта орқали ўзаро келиб-кетиш ҳақидаги баённомани тасдиқлади. 27 апрель куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев тегишли қарорни имзолади.2023 йил 27 январь куни Бишкек шаҳрида Ўзбекистон ва Қирғизистон етакчилари иштирокида 2006 йил 3 октябрда Тошкент шаҳрида имзоланган икки давлат ўртасида фуқароларнинг ўзаро келиб-кетишларига оид Битимга ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги баённома алмашилган эди.Унга кўра, икки мамлакат фуқаролари хорижга чиқиш паспортисиз, ID-картани кўрсатган ҳолда ўзаро чегарани кесиб ўтиши мумкин бўлади.Ўзбекистон томонидан қарор ижросини таъминлашга Ички ишлар вазирлиги ва ДХХ Чегара қўшинлари масъул этиб белгиланди. Ташқи ишлар вазирлиги бу халқаро шартноманинг кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички тартиб-таомиллари бажарилгани ҳақида Қирғизистон томонига билдиришнома юборади.Икки давлат фуқароларининг чегарани ID-карта орқали кесиб ўтишига рухсат энди Қирғизистон томонининг бу баённомани тасдиқлашидан сўнг амалга ошади.Маълумот учун, бугунги кунгача ҳали бирорта давлат билан ID-карта орқали ўзаро бориб-келиш тартиби йўлга қўйилмаган эди. Қирғизистон биринчиси бўлади.
қирғизистон
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/09/1d/15073501_231:195:1044:804_1920x0_80_0_0_069b50018644a7ff51c1a48e556032fa.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
ўзбекистон қирғизистон id-карта чегарадан ўтиш қонун қарор
ўзбекистон қирғизистон id-карта чегарадан ўтиш қонун қарор
Президент Қирғизистонга ID-карта билан бориб келишга рухсат берувчи ҳужжатни тасдиқлади
Ҳужжат икки мамлакат фуқаролари ID-картани кўрсатган ҳолда ўзаро чегарани кесиб ўтиши мумкинлигини назада тутади.
ТОШКЕНТ, 30 апр — Sputnik. Ўзбекистон томони Қирғизистон билан ID-карта орқали ўзаро келиб-кетиш ҳақидаги баённомани тасдиқлади. 27 апрель куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев тегишли қарорни
имзолади.
2023 йил 27 январь куни Бишкек шаҳрида Ўзбекистон ва Қирғизистон етакчилари иштирокида 2006 йил 3 октябрда Тошкент шаҳрида имзоланган икки давлат ўртасида фуқароларнинг ўзаро келиб-кетишларига оид Битимга ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги баённома
алмашилган эди.Унга кўра, икки мамлакат фуқаролари хорижга чиқиш паспортисиз, ID-картани кўрсатган ҳолда ўзаро чегарани кесиб ўтиши мумкин бўлади.
Ўзбекистон томонидан қарор ижросини таъминлашга Ички ишлар вазирлиги ва ДХХ Чегара қўшинлари масъул этиб белгиланди. Ташқи ишлар вазирлиги бу халқаро шартноманинг кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички тартиб-таомиллари бажарилгани ҳақида Қирғизистон томонига билдиришнома юборади.
Икки давлат фуқароларининг чегарани ID-карта орқали кесиб ўтишига рухсат энди Қирғизистон томонининг бу баённомани тасдиқлашидан сўнг амалга ошади.
Маълумот учун, бугунги кунгача ҳали бирорта давлат билан ID-карта орқали ўзаро бориб-келиш тартиби йўлга қўйилмаган эди. Қирғизистон биринчиси бўлади.