https://sputniknews.uz/20230430/ozbekistonda-referendumda-ovoz-berish-yakunlandi-34478758.html
Ўзбекистонда референдумда овоз бериш якунланди
Ўзбекистонда референдумда овоз бериш якунланди
Sputnik Ўзбекистон
Республика бўйича ташкил этилган жами 10758 та референдум участкаси ўз ишини соат 20:00 да якунлади. 30.04.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-04-30T20:00+0500
2023-04-30T20:00+0500
2023-04-30T20:00+0500
референдум — 2023
ўзбекистон
референдум
марказий сайлов комиссияси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/1e/34425112_0:143:2727:1677_1920x0_80_0_0_e4705b37334026e9924f47b26dfd80ce.jpg
ТОШКЕНТ, 30 апр — Sputnik. Бугун Ўзбекистонда Конституциясига ўзгартиришлар киритиш бўйича референдумда овоз бериш якунланди. Айрим хориж мамлакатларда жараён давом этмоқда.Республика бўйича ташкил этилган жами 10758 та референдум участкаси ўз ишини соат 20:00 да якунлади. Ўзбекистоннинг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида 55 та референдум участкаси тузилган. Шундан Владивосток, Токио, Сеул, Кванджу, Пекин, Шанхай, Гуанджоу, Куала-Лумпур ва Сингапур шаҳарларидаги референдум участкаларида овоз бериш жараёнлари якунланди. Ушбу референдум участкаларида овоз бериш натижаларини аниқлаш, бюллетенларни санаш жараёнлари бошланган. Охирги участка 1 май, Тошкент вақти билан 05:00 да АҚШда ёпилади.Эслатиб ўтамиз, референдумда овоз берувчилар рўйхатига 19 млн 722 минг 809 нафар фуқаро киритилган. Ўзбекистон Республикаси референдумини ўтказувчи участка ва округ комиссияларидан олинган маълумотларига кўра, соат 17:00 ҳолатига овоз берувчи фуқароларнинг 15 млн 802 минг 095 нафари ёки 81,39 фоизи овоз берди.Бугун МСКнинг матбуот марказида “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳаси бўйича референдум тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича брифинглар ўтказилди. Унда МСК, Адлия вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, ЎзННТМА Кенгаши, Бош прокуратура, Олий суд, партиялар ва бошқа давлат идоралари ҳамда ташкилотлари вакилларининг референдум жараёнлари ҳақидаги ҳисоботлари тингланди. Марказий сайлов комиссияси томонидан соат 11:00, 13:00, 15:00 ва 17:00 ҳолатига кўра, референдумда овоз берганлар сони эълон қилиб борилди.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/1e/34425112_0:0:2727:2045_1920x0_80_0_0_2c0e8a5b2074fbb024b7b730cdfb8c4a.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон, референдум, марказий сайлов комиссияси
ўзбекистон, референдум, марказий сайлов комиссияси
Ўзбекистонда референдумда овоз бериш якунланди
Республика бўйича ташкил этилган жами 10758 та референдум участкаси ўз ишини соат 20:00 да якунлади.
ТОШКЕНТ, 30 апр — Sputnik. Бугун Ўзбекистонда Конституциясига ўзгартиришлар киритиш бўйича референдумда овоз бериш якунланди. Айрим хориж мамлакатларда жараён давом этмоқда.
Республика бўйича ташкил этилган жами 10758 та референдум участкаси ўз ишини соат 20:00 да якунлади.
Ўзбекистоннинг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида 55 та референдум участкаси тузилган. Шундан Владивосток, Токио, Сеул, Кванджу, Пекин, Шанхай, Гуанджоу, Куала-Лумпур ва Сингапур шаҳарларидаги референдум участкаларида овоз бериш жараёнлари якунланди.
Ушбу референдум участкаларида овоз бериш натижаларини аниқлаш, бюллетенларни санаш жараёнлари бошланган. Охирги участка 1 май, Тошкент вақти билан 05:00 да АҚШда ёпилади.
Референдумда овоз бериш билан боғлиқ умумий маълумотлар 1 май куни эълон қилинади.
Эслатиб ўтамиз, референдумда овоз берувчилар рўйхатига 19 млн 722 минг 809 нафар фуқаро киритилган. Ўзбекистон Республикаси референдумини ўтказувчи участка ва округ комиссияларидан олинган маълумотларига кўра, соат 17:00 ҳолатига овоз берувчи фуқароларнинг 15 млн 802 минг 095 нафари ёки 81,39 фоизи овоз берди.
Бугун МСКнинг матбуот марказида “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳаси бўйича референдум тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича брифинглар ўтказилди.
Унда МСК, Адлия вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, ЎзННТМА Кенгаши, Бош прокуратура, Олий суд, партиялар ва бошқа давлат идоралари ҳамда ташкилотлари вакилларининг референдум жараёнлари ҳақидаги ҳисоботлари тингланди.
Марказий сайлов комиссияси томонидан соат 11:00, 13:00, 15:00 ва 17:00 ҳолатига кўра, референдумда овоз берганлар сони эълон қилиб борилди.