Референдум по внесению изменений и дополнений в Конституцию Республики Узбекистан в посольстве Узбекистана в Москве 30 апреля 2023 года. Урна для голосования. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.04.2023
Референдум — 2023
Ўзбекистонда Конституция ислоҳоти: Ўзбекистон Республикаси Конституциясига киритилаётган ўзгаришлар бўйича умумхалқ референдуми 2023 йил 30 апрель куни бўлиб ўтади. Унда фуқаролар 65% га янгиланган Конституцияни қабул қилиш ёки қилмаслик учун овоз беради.

Овозларни санаш бошланди — фото, видео

© Sputnik/Зафар ХалиловПодсчет голосов на участке референдума №121
Подсчет голосов на участке референдума №121 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.04.2023
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ҳудудида Конституциявий Қонун бўйича референдум маҳаллий вақт билан соат 20:00 якунланди ва овозларни санаш жараёни бошланди.
ТОШКЕНТ, 30 апр — Sputnik. Референдум участкаларида овоз бериш натижаларини аниқлаш, бюллетенларни санаш жараёнлари бошланди, дея хабар берди Sputnik мухбири.
Тошкент шаҳри Миробод туманида жойлашган 121-референдум участкасида бюллетенларни санаш жараёнлари бошланди.
Овоз бериш қутиларини очиш навбатма-навбат амалга оширилади аввал кўчма, сўнгра стационар овоз бериш қутилари очилади. Овозлар бевосита референдум ўтказувчи участка комиссияси аъзолари томонидан санаб чиқилади.
© Sputnik/Зафар ХалиловПодсчет голосов на участке референдума №121
Подсчет голосов на участке референдума №121 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.04.2023
Подсчет голосов на участке референдума №121
Овоз бериш бюллетенининг ҳақиқийлигига шубҳа туғилса, масала референдум ўтказувчи участка комиссияси томонидан овозга қўйиш орқали ҳал этилади.
Овоз бериш бюллетенини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида қарор қабул қилинса, участка комиссияси унинг орқа томонида ҳақиқий эмаслигининг сабабларини кўрсатади.
© Sputnik/Зафар ХалиловПодсчет голосов на участке референдума №121
Подсчет голосов на участке референдума №121 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.04.2023
Подсчет голосов на участке референдума №121
Бу ёзув референдум ўтказувчи участка комиссияси камида уч аъзосининг имзолари билан тасдиқланади.
Референдум ўтказувчи участка комиссияси референдумда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган фуқароларнинг умумий сонини, бюллетенларни олган фуқароларнинг сонини аниқлайди.
Янгиликлар лентаси
0