Бразилия билан ҳамкорлигимизни янада чуқурлаштиришга тайёрмиз – Саидов

© МИД УзбекистанаМинистерская встрча стран-соседей Афганистана, Самарканд 13 апреля
Министерская встрча стран-соседей Афганистана, Самарканд 13 апреля - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.04.2023
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ва Бразилия ташқи ишлар вазирлари икки мамлакат ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганига 30 йил тўлгани муносабати билан ўзаро табрик алмашишди.
ТОШКЕНТ, 30 апр — Sputnik. Ўзбекистон ва Бразилия ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганига 30 йил тўлди. Бу муҳим воқеа муносабати билан икки мамлакат ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари Бахтиёр Саидов ва Мауро Виейра табрик мактублари алмашдилар.
Хусусан, Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўз мактубида ўзаро ҳурмат ва бир-бирини қўллаб-қувватлаш тамойилларига асосланган Ўзбекистон-Бразилия муносабатлари турли соҳаларда изчил ривожланиб бораётганини таъкидлади.
“Биз барча соҳаларда ҳамкорлигимизни янада чуқурлаштиришга тайёрмиз”, - деди ёзди Саидов ўзининг Telegram-каналида.
Ўзбекистон ТИВ раҳбари давлатлараро мулоқотни янги босқичга кўтариш, шу жумладан, сиёсий ҳамкорлик ва парламентлараро алоқаларни мустаҳкамлаш, инвестиция шериклигини кенгайтириш лозимлигини таъкидлаган. Икки давлат ўртасида қишлоқ хўжалиги, саноат, туризм, соғлиқни сақлаш, таълим, фан ва инновациялар соҳаларида ҳамкорлик қилиш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари мавжуд.
Ўз навбатида, Бразилия ташқи ишлар вазири Мауро Виейранинг таъкидлашича, сўнгги йилларда Ўзбекистон Бразилиянинг Марказий Осиёдаги асосий шерикларидан бири сифатидаги мақомини мустаҳкамлаб бормоқда. Ўтган давр мобайнида Ўзбекистон ва Бразилия ўртасидаги дўстона алоқалар изчил ривожланиб келаётир. Унинг фикрига кўра, бугун икки мамлакат ва халқларнинг манфаатлари йўлида ҳамкорликни янада чуқурлаштириш вақти келди.
Шу нуқтаи назардан, у Бразилия ҳукуматининг Ўзбекистон билан икки ва кўп томонлама сиёсий мулоқотни жадаллаштириш, ишбилармон доираларнинг тўғридан-тўғри алоқаларини кенгайтириш ва савдо-иқтисодий алоқаларни кучайтиришга тайёрлигини тасдиқлади.
Янгиликлар лентаси
0