https://sputniknews.uz/20230430/aqsh-rossiya-34455462.html
АҚШ Россияга қарши зиддиятда бир нечта нуфузли мамлакатлар қўлловидан маҳрум бўлди – WP
АҚШ Россияга қарши зиддиятда бир нечта нуфузли мамлакатлар қўлловидан маҳрум бўлди – WP
Sputnik Ўзбекистон
АҚШ разведкаси айрим нуфузли давлатлар, жумладан, Бразилия, Миср, Ҳиндистон ва Покистон Москва ва Пекинга қарши зиддиятда Вашингтонни қўллаб-қувватлаш ниятида эмаслигини қайд этмоқда. Бу ҳақда “The Washington Post” газетасида чоп қилинган мақолада сўз боради.
2023-04-30T13:35+0500
2023-04-30T13:35+0500
2023-04-30T13:39+0500
дунёда
ақш
россия
ҳиндистон
покистон
бразилия
миср
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/01/01/22047658_0:179:3007:1870_1920x0_80_0_0_05ab29bef4a092af0c5e2ba010fdaba0.jpg
ТОШКЕНТ, 30 апр — Sputnik. АҚШ разведкаси айрим нуфузли давлатлар, жумладан, Бразилия, Миср, Ҳиндистон ва Покистон Москва ва Пекинга қарши зиддиятда Вашингтонни қўллаб-қувватлаш ниятида эмаслигини қайд этмоқда. Бу ҳақда “The Washington Post” газетасида чоп қилинган мақолада сўз боради.Газета маълумотларига кўра, кўплаб мамлакатлар АҚШ, Россия ва Хитой ўртасидаги зиддиятда ўзларини четга олишга уринишмоқда.Мақолада ёзилишича, “АҚШ президенти Жо Байденнинг глобал кун тартиби ривожланаётган мамлакатлар АҚШ, Россия ва Хитой ўртасида кучайиб бораётган қарама-қаршиликдан ўзини четга олишга ва айрим ҳолларда бу рақобатдан ўз манфаатлари йўлида фойдаланишга уринишаётгани ортидан жиддий чақириқларга дуч келмоқда”.Нашрнинг аниқлик киритишича, Америка разведка хизматларининг тегишли хулосалари ижтимоий тармоқларда тарқалган махфий ҳужжатларда баён қилинган.Материалда таъкидланишича, Бразилия, Миср, Ҳиндистон ва Покистон “Америка шак-шубҳасиз буюк давлат бўлмай қолган даврда” у ёки бу томонни қўллашни истамаяпти. Америка разведка хизматлари баҳосига кўра, “нуфузли минтақавий давлатлар” Вашингтон, Москва ва Пекин ўртасидаги рақобатчиликда ўзини четга олишга интилишмоқда.Қайд этилишича, Россия “Ғарб босимини қайтаришга қодирлигини намоён этмоқда”. Гарчи АҚШнинг Европа ва Шарқий Осиёдаги асосий иттифоқчилари Украинага оид Байден кампаниясини қўллашган ва кўпроқ қурол-яроқ тақдим этаётган, Россия энергия ресурсларидан воз кечишаётган бўлсада, бошқа жойларда Вашингтон қаршиликка дуч келди.Мақолада ёзилишича, АҚШ разведкаси қўлга киритган маълумотлар шундан далолат берадики, Покистон давлат ташқи ишлар вазири Хина Раббоний Кхар март ойида Пекин билан алоқалар зарарига Ғарб талабларини бажаришга қарши чиққан. У хизмат юзасидан ёзилган маълумотномада Хитой билан ҳамкорлик Покистон учун “ҳақиқатдан стратегик” эканини таъкидлаган.Америка томони маълумотларига кўра, Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф февраль ойида БМТ Бош Ассамблеясининг Россияга қарши резолюцияси тўғрисидаги масала юзасидан ўз ходимлари билан маслаҳатлашган. Ўшанда Шарифнинг ёрдамчиларидан бири муҳокама чоғида резолюцияни ёқлаш Россия билан савдо ва энергетика масалалари музокараларига халал бериши мумкинлигини таъкидлаган. Натижада Покистон бу резолюцияга овоз беришда бетараф қолган.“Ҳиндистон ҳам, афтидан, Вашингтон ва Москва ўртасида тарафни танлашдан ўзини олиб қочмоқда”, - дейилади хабарда. АҚШ разведкаси версиясига қараганда, Ҳиндистон бош вазирининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Анжит Довал Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев билан учрашувда Нью-Деҳли Москвани халқаро майдонларда қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирган. Таъкидланишича, Довал Ҳиндистон илгари билдирган асосий позицияларидан оғмаслиги ва БМТ Бош Ассамблеясида тилга олинган резолюцияни ёқламаслигини қайд этган.Мақолада келтирилишича, Бразилия президенти Луис Инасиу Лула да Силва “Ғарб Киевга қурол-яроғ етказиб, Украинадаги можарони чўзаётганига шама қилиши билан НАТО мамлакатларининг жаҳлини чиқарган”.
покистон
бразилия
миср
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/01/01/22047658_137:0:2868:2048_1920x0_80_0_0_31a753da72fc67fc13bab163a809151c.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ақш россия зиддият
АҚШ Россияга қарши зиддиятда бир нечта нуфузли мамлакатлар қўлловидан маҳрум бўлди – WP
13:35 30.04.2023 (янгиланди: 13:39 30.04.2023) Газета маълумотларига кўра, кўплаб мамлакатлар АҚШ, Россия ва Хитой ўртасидаги зиддиятда четда қолишда афзал билишмоқда.
ТОШКЕНТ, 30 апр — Sputnik. АҚШ разведкаси айрим нуфузли давлатлар, жумладан, Бразилия, Миср, Ҳиндистон ва Покистон Москва ва Пекинга қарши зиддиятда Вашингтонни қўллаб-қувватлаш ниятида эмаслигини қайд этмоқда. Бу ҳақда “The Washington Post” газетасида чоп қилинган
мақолада сўз боради.
Газета маълумотларига кўра, кўплаб мамлакатлар АҚШ, Россия ва Хитой ўртасидаги зиддиятда ўзларини четга олишга уринишмоқда.
Мақолада ёзилишича, “АҚШ президенти Жо Байденнинг глобал кун тартиби ривожланаётган мамлакатлар АҚШ, Россия ва Хитой ўртасида кучайиб бораётган қарама-қаршиликдан ўзини четга олишга ва айрим ҳолларда бу рақобатдан ўз манфаатлари йўлида фойдаланишга уринишаётгани ортидан жиддий чақириқларга дуч келмоқда”.
Нашрнинг аниқлик киритишича, Америка разведка хизматларининг тегишли хулосалари ижтимоий тармоқларда тарқалган махфий ҳужжатларда баён қилинган.
Материалда таъкидланишича, Бразилия, Миср, Ҳиндистон ва Покистон “Америка шак-шубҳасиз буюк давлат бўлмай қолган даврда” у ёки бу томонни қўллашни истамаяпти. Америка разведка хизматлари баҳосига кўра, “нуфузли минтақавий давлатлар” Вашингтон, Москва ва Пекин ўртасидаги рақобатчиликда ўзини четга олишга интилишмоқда.
Қайд этилишича, Россия “Ғарб босимини қайтаришга қодирлигини намоён этмоқда”. Гарчи АҚШнинг Европа ва Шарқий Осиёдаги асосий иттифоқчилари Украинага оид Байден кампаниясини қўллашган ва кўпроқ қурол-яроқ тақдим этаётган, Россия энергия ресурсларидан воз кечишаётган бўлсада, бошқа жойларда Вашингтон қаршиликка дуч келди.
Мақолада ёзилишича, АҚШ разведкаси қўлга киритган маълумотлар шундан далолат берадики, Покистон давлат ташқи ишлар вазири Хина Раббоний Кхар март ойида Пекин билан алоқалар зарарига Ғарб талабларини бажаришга қарши чиққан. У хизмат юзасидан ёзилган маълумотномада Хитой билан ҳамкорлик Покистон учун “ҳақиқатдан стратегик” эканини таъкидлаган.
Америка томони маълумотларига кўра, Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф февраль ойида БМТ Бош Ассамблеясининг Россияга қарши резолюцияси тўғрисидаги масала юзасидан ўз ходимлари билан маслаҳатлашган. Ўшанда Шарифнинг ёрдамчиларидан бири муҳокама чоғида резолюцияни ёқлаш Россия билан савдо ва энергетика масалалари музокараларига халал бериши мумкинлигини таъкидлаган. Натижада Покистон бу резолюцияга овоз беришда бетараф қолган.
“Ҳиндистон ҳам, афтидан, Вашингтон ва Москва ўртасида тарафни танлашдан ўзини олиб қочмоқда”, - дейилади хабарда. АҚШ разведкаси версиясига қараганда, Ҳиндистон бош вазирининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Анжит Довал Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев билан учрашувда Нью-Деҳли Москвани халқаро майдонларда қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирган. Таъкидланишича, Довал Ҳиндистон илгари билдирган асосий позицияларидан оғмаслиги ва БМТ Бош Ассамблеясида тилга олинган резолюцияни ёқламаслигини қайд этган.
Мақолада келтирилишича, Бразилия президенти Луис Инасиу Лула да Силва “Ғарб Киевга қурол-яроғ етказиб, Украинадаги можарони чўзаётганига шама қилиши билан НАТО мамлакатларининг жаҳлини чиқарган”.