Шавкат Мирзиёев Германияга боради — ташриф мақсади

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией о концепции проекта города Новый Ташкент.
Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией о концепции проекта города Новый Ташкент. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.04.2023
Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёев Франк-Вальтер Штайнмайернинг таклифига биноан 2-3 май кунлари ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади.
ТОШКЕНТ, 29 апр — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Германияга боради, дея хабар берди давалат раҳбари матбуот хизмати.
Шавкат Мирзиёев Германия Федерал президенти Франк-Вальтер Штайнмайернинг таклифига биноан 2-3 май кунлари ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади.
Ташриф дастуридан Берлин шаҳрида Федерал президент Франк-Вальтер Штайнмайер ва Федерал канцлер Олаф Шольц билан учрашув ўрин олган.
Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги муносабатларни янада мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилади, халқаро кун тартибининг турли жиҳатлари юзасидан фикр алмашилади.
Германиянинг етакчи компаниялари билан инновацион-технологик шерикликни кенгайтиришга қаратилган истиқболли лойиҳа ва дастурларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилади.
Шу мақсадда давлат раҳбари ушбу мамлакат бизнесининг етакчилари билан алоҳида учрашув ўтказади.
Ташриф чоғида Жеймс Симонс галереясида “Ўзбекистоннинг археологик хазиналари. Македониялик Искандардан Кушонлар империясигача” номли кўргазманинг очилиши ҳам режалаштирилган.
Янгиликлар лентаси
0