Референдум по внесению изменений и дополнений в Конституцию Республики Узбекистан в посольстве Узбекистана в Москве 30 апреля 2023 года. Урна для голосования. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.04.2023
Референдум — 2023
Ўзбекистонда Конституция ислоҳоти: Ўзбекистон Республикаси Конституциясига киритилаётган ўзгаришлар бўйича умумхалқ референдуми 2023 йил 30 апрель куни бўлиб ўтади. Унда фуқаролар 65% га янгиланган Конституцияни қабул қилиш ёки қилмаслик учун овоз беради.

Қайси ҳолатда "референдум ўтган" деб топилиши маълум қилинди

© Центра анализа демократических процессовРеферендум
Референдум - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.04.2023
Oбуна бўлиш
МСК: Овоз беришда иштирок этган фуқароларнинг ярмидан кўпи ёқлаб овоз берган бўлса, қарор референдумда қабул қилинган деб топилади.
ТОШКЕНТ, 29 апр — Sputnik. Овоз берувчилар рўйхатига киритилган фуқароларнинг ярмидан кўпи референдумда иштирок этган бўлса, Ўзбекистонда референдум ўтган деб топилади. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси раиси Зайниддин Низамходжаев матбуот анжуманида маълум қилди, дея хабар берди Sputnik мухбири.

"Овоз берувчилар рўйхатига киритилган фуқароларнинг ярмидан кўпи референдумда иштирок этган бўлса, Ўзбекистонда референдум ўтган деб топилади. Овоз беришда иштирок этган фуқароларнинг ярмидан кўпи ёқлаб овоз берган бўлса, қарор референдумда қабул қилинган деб топилади", деди МСК раиси.

Қайд этилишича, референдум якунлари бўйича қабул қилинган қарор референдум ўтказилгандан кейин кўпи билан 10 кун ичида эълон қилинади.
Референдум ўтказувчи участка сайлов комисссиясининг хатти-ҳаракатлари ва қарори устидан қонунда белгиланган тартибда фақат судга шикоят қилиш мумкин.
Янгиликлар лентаси
0