https://sputniknews.uz/20230429/iroq-ozbekiston-mahkuma-ayollar-murojaat-34420311.html
Ироқдаги ўзбекистонлик маҳкума аёллар мурожаати бўйича расмий маълумот берилди — видео
Ироқдаги ўзбекистонлик маҳкума аёллар мурожаати бўйича расмий маълумот берилди — видео
Sputnik Ўзбекистон
Хаёт Шамсутдинов: бу аёллар ИШИД террорчилик ташкилоти аъзолари бўлган.
2023-04-29T18:52+0500
2023-04-29T18:52+0500
2023-04-29T18:52+0500
сиёсат
ироқ
ўзбекистон
бош прокуратура
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/379/45/3794575_0:160:3077:1890_1920x0_80_0_0_37783206527dac41752337c9208d30b5.jpg
ТОШКЕНТ, 29 апр — Sputnik. Ироқда 44 нафар ўзбекистонлик маҳкума аёллар президентга мурожаат қилганди. Бош прокуратура уларнинг мурожаати юзасидан расмий маълумот берди.Бош прокуратура матбуот котиби Хаёт Шамсутдиновнинг сўзларига кўра, бу аёллар ИШИД террорчилик ташкилоти аъзолари бўлган.Улар 2017 йилда Ироқ расмийлари томонидан ҳибсга олинган. Улардан тўрт нафари умрбод, қолганлари эса 15 йилдан 20 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Улар ҳозирда Ироқнинг “Росафа” қамоқхонасида сақланмоқда.Энди бу аёллар Шавкат Мирзиёевдан ватанига қайтишда ёрдам беришни сўрашди.Бош прокуратура аёллар жазо муддати тугагандан кейингина Ўзбекистонга қайтиши мумкинлигини қайд этди.
ироқ
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/379/45/3794575_172:0:2903:2048_1920x0_80_0_0_0c78a4bd5b4d2a42599a01693f6c4a7c.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон ироқ бош прокуратура
ўзбекистон ироқ бош прокуратура
Ироқдаги ўзбекистонлик маҳкума аёллар мурожаати бўйича расмий маълумот берилди — видео
Хаёт Шамсутдинов: бу аёллар ИШИД террорчилик ташкилоти аъзолари бўлган.
ТОШКЕНТ, 29 апр — Sputnik. Ироқда 44 нафар ўзбекистонлик маҳкума аёллар президентга мурожаат қилганди.
Бош прокуратура уларнинг мурожаати юзасидан расмий маълумот берди.
Бош прокуратура матбуот котиби Хаёт Шамсутдиновнинг сўзларига кўра, бу аёллар ИШИД террорчилик ташкилоти аъзолари бўлган.
Улар 2017 йилда Ироқ расмийлари томонидан ҳибсга олинган. Улардан тўрт нафари умрбод, қолганлари эса 15 йилдан 20 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Улар ҳозирда Ироқнинг “Росафа” қамоқхонасида сақланмоқда.
“Ушбу қамоқхонадаги шароит қониқарсиз бўлгани учун 2019 йилда Ироқ ҳукумати билан келишувга асосан, маҳкума аёлларнинг 64 нафар фарзанди Ўзбекистонга олиб келинган. Улар яшаш жойидаги қариндошлари қарамоғига, шунингдек, меҳрибонлик уйларига топширилган”, дейилади хабарда.
Энди бу аёллар Шавкат Мирзиёевдан ватанига қайтишда ёрдам беришни сўрашди.
Бош прокуратура аёллар жазо муддати тугагандан кейингина Ўзбекистонга қайтиши мумкинлигини қайд этди.