https://sputniknews.uz/20230428/shoygu-rossiya-qirgiziston-tojikiston-bazalar-34381361.html
Шойгу: Россия Қирғизистон ва Тожикистондаги базалари жанговар шайлигини оширади
Шойгу: Россия Қирғизистон ва Тожикистондаги базалари жанговар шайлигини оширади
Sputnik Ўзбекистон
Россия Қирғизистон ва Тожикистондаги базалари жанговар шайлигини АҚШнинг Марказий Осиёда ўзининг ҳарбий инфратузилмаларини қайта тиклашга бўлган уринишлари сабаб оширади. Бу ҳақда Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу маълум қилди.
2023-04-28T14:08+0500
2023-04-28T14:08+0500
2023-04-28T14:24+0500
россия
тожикистон
қирғизистон
ҳарбий база
сергей шойгу
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/1c/34380118_0:0:2800:1575_1920x0_80_0_0_ab7fbecfbf6cd515110126be4ab6361e.jpg
ТОШКЕНТ, 28 апр — Sputnik. Россия Қирғизистон ва Тожикистондаги базалари жанговар шайлигини АҚШнинг Марказий Осиёда ўзининг ҳарбий инфратузилмаларини қайта тиклашга бўлган уринишлари сабаб оширади. Бу ҳақда Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу маълум қилди.Шойгунинг сўзларига кўра, АҚШ ва унинг иттифоқчилари терроризмга қарши курашиш баҳонасида Марказий Осиёдаги ҳарбий базаларини қайта тиклашга уринмоқда.“Минтақа мамлакатларига ҳарбий инфратузилмаларни жойлаштириш тўғрисида илтимосларни (Вашингтоннинг – таҳр.) ШҲТ ҳудудидаги барқарорликнинг тўғридан-тўғри таҳдиди деб баҳолаймиз”, - деди Россия мудофаа вазири Нью-Деҳлидаги ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари йиғилишида. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирган.Шу билан бирга Шойгу “НАТО мамлакатлари ўзларининг афғон заминида 20 йиллик бўлишлари ва кейин зудлик билан кетишлари якунларига кўра у ерда юзага келган вазият учун улар зиммасида энг катта жавобгарлик ётганини” таъкидлади.“Улар можародан кейин қайта тиклаш учун кетадиган асосий молиявий харажатларни ўз зиммаларига олишлари шарт”, - дея қўшимча қилди Россия мудофаа вазири.
тожикистон
қирғизистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/1c/34380118_218:0:2707:1867_1920x0_80_0_0_745404f0ebfe3c1fcf2478865b4ab196.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
россия қирғизистон тожикистон ҳарбий базалар сергей шойгу
россия қирғизистон тожикистон ҳарбий базалар сергей шойгу
Шойгу: Россия Қирғизистон ва Тожикистондаги базалари жанговар шайлигини оширади
14:08 28.04.2023 (янгиланди: 14:24 28.04.2023) Россия мудофаа вазирининг сўзларига кўра, АҚШ ва унинг иттифоқчилари терроризмга қарши курашиш баҳонасида Марказий Осиёдаги ҳарбий базаларини қайта тиклашга уринмоқда.
ТОШКЕНТ, 28 апр — Sputnik. Россия Қирғизистон ва Тожикистондаги базалари жанговар шайлигини АҚШнинг Марказий Осиёда ўзининг ҳарбий инфратузилмаларини қайта тиклашга бўлган уринишлари сабаб оширади. Бу ҳақда Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу маълум қилди.
Шойгунинг сўзларига кўра, АҚШ ва унинг иттифоқчилари терроризмга қарши курашиш баҳонасида Марказий Осиёдаги ҳарбий базаларини қайта тиклашга уринмоқда.
“Минтақа мамлакатларига ҳарбий инфратузилмаларни жойлаштириш тўғрисида илтимосларни (Вашингтоннинг – таҳр.) ШҲТ ҳудудидаги барқарорликнинг тўғридан-тўғри таҳдиди деб баҳолаймиз”, - деди Россия мудофаа вазири Нью-Деҳлидаги ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари йиғилишида. Унинг сўзларидан РИА Новости
иқтибос келтирган.“Ўз томонимиздан эҳтимолий чақириқларга қарши Қирғизистон ва Тожикистондаги Россия ҳарбий базалари ҳамда бошқа тезкор кучлар жанговар шайлигини оширамиз”, - деди у.
Шу билан бирга Шойгу “НАТО мамлакатлари ўзларининг афғон заминида 20 йиллик бўлишлари ва кейин зудлик билан кетишлари якунларига кўра у ерда юзага келган вазият учун улар зиммасида энг катта жавобгарлик ётганини” таъкидлади.
“Улар можародан кейин қайта тиклаш учун кетадиган асосий молиявий харажатларни ўз зиммаларига олишлари шарт”, - дея қўшимча қилди Россия мудофаа вазири.