https://sputniknews.uz/20230428/rossiya-xorijlik-talaba-kvota-34366117.html
Россия хорижлик талабалар учун 30 мингта квота ажратади
Россия хорижлик талабалар учун 30 мингта квота ажратади
Sputnik Ўзбекистон
Россия Федерацияси Таълим вазирлиги абитуриентларнинг қабул даражаси ўтган йилгидан бир хил даражада ёки ҳатто ундан юқори бўлишини кутмоқда.
2023-04-28T09:37+0500
2023-04-28T09:37+0500
2023-04-28T10:59+0500
россия
ўзбекистон
таълим
отм
талабалар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/09/12/15006632_0:89:3073:1817_1920x0_80_0_0_8a66a3f69984b025f2eb44091baf3a46.jpg
ТОШКЕНТ, 28 апр — Sputnik. Россия 2023 йилда бошқа мамлакатлар талабалари учун 30 минг квота ажратади. Бу ҳақда Россия таълим ва фан вазири Валерий Фальков маълум қилди.Валерий Фальковнинг сўзларига кўра, 2020 йилда хорижликлар учун атиги 15 минг квота бўлган. Бу сафар мамлакатга хорижлик талабаларнинг катта оқими келиши кутилмоқда.Унинг сўзларига кўра, хорижлик талабалар Россияга энг кўп Қозоғистон, Тожикистон, Ўзбекистон, Туркманистон, Беларусь, Миср ва Хитойдан келади.Россия олий ўқув юртларида 2023-2024 ўқув йилида 626 мингдан ортиқ давлат томонидан молиялаштириладиган ўринлар бўлади. Улардан қарийб 447 минг нафари кадрлар тайёрлашнинг устувор йўналишларига тўғри келади.Бундан ташқари, вазирнинг таъкидлашича, Россиянинг 1000 дан ортиқ олий ўқув юртлари ва уларнинг филиаллари, жумладан, хусусий муассасалар университетларга онлайн қабул қилиш хизматига уланган.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/09/12/15006632_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_96153fba1788263f0a4a936199352426.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
россия ўзбекистон таълим отм талаба
россия ўзбекистон таълим отм талаба
Россия хорижлик талабалар учун 30 мингта квота ажратади
09:37 28.04.2023 (янгиланди: 10:59 28.04.2023) Россия Федерацияси Таълим вазирлиги абитуриентларнинг қабул даражаси ўтган йилгидан бир хил даражада ёки ҳатто ундан юқори бўлишини кутмоқда.
ТОШКЕНТ, 28 апр — Sputnik. Россия 2023 йилда бошқа мамлакатлар талабалари учун 30 минг квота ажратади. Бу ҳақда Россия таълим ва фан вазири Валерий Фальков
маълум қилди. Валерий Фальковнинг сўзларига кўра, 2020 йилда хорижликлар учун атиги 15 минг квота бўлган. Бу сафар мамлакатга хорижлик талабаларнинг катта оқими келиши кутилмоқда.
“Биз жуда умид қиламизки, ҳаттоки аминмизки, хорижликларни қабул қилиш кўрсаткичлари ҳам ўтган йилги даражада ёки ундан юқори бўлади”, - деди Фальков.
Унинг сўзларига кўра, хорижлик талабалар Россияга энг кўп Қозоғистон, Тожикистон, Ўзбекистон, Туркманистон, Беларусь, Миср ва Хитойдан келади.
Россия олий ўқув юртларида 2023-2024 ўқув йилида 626 мингдан ортиқ давлат томонидан молиялаштириладиган ўринлар бўлади. Улардан қарийб 447 минг нафари кадрлар тайёрлашнинг устувор йўналишларига тўғри келади.
Бундан ташқари, вазирнинг таъкидлашича, Россиянинг 1000 дан ортиқ олий ўқув юртлари ва уларнинг филиаллари, жумладан, хусусий муассасалар университетларга онлайн қабул қилиш хизматига уланган.