Решетников Ўзбекистон иқтисодиёти ўсиш суръатларига юқори баҳо берди

© Sputnik / Илья ПиталевМинистр экономического развития РФ Максим Решетников на Всероссийском форуме инфраструктуры поддержки предпринимательства "Мой бизнес".
Министр экономического развития РФ Максим Решетников на Всероссийском форуме инфраструктуры поддержки предпринимательства Мой бизнес. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.04.2023
Oбуна бўлиш
Россия иқтисодий ривожланиш вазири Максим Решетников иккинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида нутқ сўзлади.
ТОШКЕНТ, 28 апр — Sputnik. Ўзбекистон Марказий Осиёнинг энг муҳим ўсиш локомотивларидан бири ва Россия учун муҳим ҳамкордир. Бу ҳақда Россия иқтисодий ривожланиш вазири Максим Решетников иккинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми чоғида маълум қилди.
Решетников форум доирасида “МДҲ мамлакатлари иқтисодий ҳамкорлигининг чуқурлашиши истиқболлари” панел сессияда нутқ сўзлади, деб хабар бермоқда Sputnik мухбири.
Шунингдек, сессияда Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Жамшид Ходжаев, Озарбайжон иқтисод вазири ўринбосари Ровнаг Абдуллаев, Қирғизистон президенти ҳузуридаги Инвестициялар бўйича миллий агентлик директори Умбриэл Темиралиев ва бошқа экспертлар иштирок этишди.
“Ўзбекистон – Марказий Осиё ўсишининг асосий локомотивларидан бири. Сўнгги йигирма йил ичида Ўзбекистон иқтисодиётининг ўсиш суръатлари ўсишнинг ўртача суръатларидан деярли 2,5 бараварга ошди. Бу ерда кучли истиқболларимиз бор ва Россия Федерацияси учун Марказий Осиё – бу иқтисодиёт ўсиши нуқталаридан бири”, - дея таъкидлади Решетников.
Вазир Россия Ўзбекистоннинг асосий инвестиция шериги эканини эслатди. Республикада ҳозир Россия капитали иштирокида уч мингга яқин компания фаолият юритмоқда.
“Шу 3000 та компаниядан 700 таси ўтган йили ташкил этилди. Яъни биз бундай кучли ўсишни сезяпмиз”, - деди Россия иқтисодий ривожланиш вазири.
Икки мамлакат ўртасидаги ўзаро товар айирбошлаш ҳажми ҳам ўсиб бормоқда. Сўнгги бир неча йил мобайнида йилига ўртача 20 фоизга ошиб бормоқда.
Решетников икки давлат шерикчилигида меҳнат мигрантлари катта рол ўйнашларини таъкидлади. Решетниковнинг сўзларига кўра, Россияда ҳозир кадрлар етишмаслиги кузатиляпти.

“Биз бизга келаётган Ўзбекистон аҳолиси ҳиссасини жуда қадрлаймиз. Сўнгги 7 йил ичида Россияга ишлашга келаётган Ўзбекистон фуқаролари сони 4 бараварга кўпайди. Ўтган йил якунларига кўра, Россиядан Ўзбекистонга пул жўнатмалари суммаси 14,5 миллиард долларни ташкил этди, яъни бу Ўзбекистон ЯИМ 18 фоизи”, - деди у.

Мунозаралар давомида иштирокчилар МДҲ мамлакатлари ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик салоҳияти, транспорт инфратузилмасини ривожлантириш ишларини кучайтириш, ўзаро савдо ва инвестиция даражасини ошириш, савдо йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш ҳамда тажриба ва технология билан ўзаро алмашиш масалаларини муҳокама қилишди.
27 апрель куни Ўзбекистон пойтахтида иккинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми бошланди. Тадбирда 70 та мамлакатдан келган 2,5 мингга яқин ишбилармон доиралар ва банк-молия соҳаси вакиллари иштирок этмоқда. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев форумнинг ялпи мажлисида нутқ сўзлади.
Янгиликлар лентаси
0