https://sputniknews.uz/20230428/ozbekiston-qozogiston-charm-poyabzal-loyiha-34375711.html
Ўзбекистон ва Қозоғистон чарм-пойабзал соҳасида янги лойиҳаларни бошламоқчи
Ўзбекистон ва Қозоғистон чарм-пойабзал соҳасида янги лойиҳаларни бошламоқчи
Sputnik Ўзбекистон
“Ўзчармсаноат” уюшмасида Қозоғистоннинг саноат ва инфратузилмани ривожлантириш вазири Марат Карабоев бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди.
2023-04-28T13:19+0500
2023-04-28T13:19+0500
2023-04-28T13:19+0500
иқтисод
ўзбекистон
қозоғистон
ўзчармсаноат
экспорт
пойабзал
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/1c/34369865_0:93:2730:1629_1920x0_80_0_0_43e9ace49408ab4c6ae0064f13583af4.jpg
ТОШКЕНТ, 28 апр — Sputnik. Ўзбекистон ва Қозоғистон чарм-пойабзал соҳасидаги ҳамкорликнинг қатор йўналишларини белгилаб олди, дея хабар берди “Ўзчармсаноат” уюшмаси.“Ўзчармсаноат” уюшмасида Қозоғистоннинг саноат ва инфратузилмани ривожлантириш вазири Марат Карабоев бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди.Ташрифдан кўзланган мақсад чарм-пойабзал соҳасидаги мавжуд йўналишларда ҳамкорликни кенгайтириш ва ҳамкорликда янги лойиҳаларни ишлаб чиқишдан иборат.Мулоқотда томонлар икки мамлакат корхоналари ўртасида кооперация алоқаларини йўлга қўйиш имкониятларини муҳокама қилишди. Таъкидланишича, лойиҳалар, биринчи навбатда, юқори қўшилган қийматга эга тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва ишлаб чиқаришнинг тўлиқ занжирини таъминлашга йўналтирилади.Томонлар Ўзбекистондан Қозоғистонга пойабзал етказиб бериш ҳажмини кўпайтириш имкониятларини ҳам муҳокама қилишди.Қозоғистон саноат ва инфратузилмани ривожлантириш вазири қўшни республикада етарлича катта хомашё базасига эга бўлишига қарамасдан, бугунги кунда йирик ва майда шохли қорамол териси, шунингдек, жунни қайта ишлаш учун зарур қувватлар етарли эмаслигини таъкидлади.Шу тариқа, Қозоғистондан олинган хомашёни Ўзбекистон корхоналарида чуқур қайта ишлаб, ундан юқори қўшилган қийматга эга тайёр маҳсулотларни ҳамкорликда ишлаб чиқариш таклиф этилмоқда.Бу борада мамлакатда салмоқли тажриба тўпланган:Бу кўрсаткичларни Қозоғистондан келтирилган хомашё ҳисобига янада ошириш имконияти мавжуд. Қўшма лойиҳаларда янги ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этиш ҳам кўзда тутилган. Маҳсулотлар ҳамкорликда МДҲ давлатлари ва Европага экспорт қилинади.
ўзбекистон
қозоғистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/1c/34369865_0:0:2730:2048_1920x0_80_0_0_c3ff6ff1ea682b3fec2cacd84c4187a7.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон қозоғистон чарм пойабзал ҳамкорлик лойиҳа ўзчармсаноат
ўзбекистон қозоғистон чарм пойабзал ҳамкорлик лойиҳа ўзчармсаноат
Ўзбекистон ва Қозоғистон чарм-пойабзал соҳасида янги лойиҳаларни бошламоқчи
Қозоғистон янги қўшма корхоналарни қуриш ва ишга тушириш учун имтиёзли давр билан 7 йил муддатга йиллик 3 фоизли кредит маблағларини ажратмоқчи.
ТОШКЕНТ, 28 апр — Sputnik. Ўзбекистон ва Қозоғистон чарм-пойабзал соҳасидаги ҳамкорликнинг қатор йўналишларини белгилаб олди, дея хабар берди
“Ўзчармсаноат” уюшмаси.
“Ўзчармсаноат” уюшмасида Қозоғистоннинг саноат ва инфратузилмани ривожлантириш вазири Марат Карабоев бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди.
Ташрифдан кўзланган мақсад чарм-пойабзал соҳасидаги мавжуд йўналишларда ҳамкорликни кенгайтириш ва ҳамкорликда янги лойиҳаларни ишлаб чиқишдан иборат.
Мулоқотда томонлар икки мамлакат корхоналари ўртасида кооперация алоқаларини йўлга қўйиш имкониятларини муҳокама қилишди. Таъкидланишича, лойиҳалар, биринчи навбатда, юқори қўшилган қийматга эга тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва ишлаб чиқаришнинг тўлиқ занжирини таъминлашга йўналтирилади.
“Ушбу мақсадлар учун Қозоғистон янги қўшма корхоналарни қуриш ва ишга тушириш учун миллий валюта тенгеда имтиёзли давр билан 7 йил муддатга йиллик 3 фоизли кредит маблағларини ажратишга тайёрлигини маълум қилди”, - дейилади хабарда.
Томонлар Ўзбекистондан Қозоғистонга пойабзал етказиб бериш ҳажмини кўпайтириш имкониятларини ҳам муҳокама қилишди.
“Биргина ўтган йилнинг ўзида мамлакатдан қўшни республикага 28 миллион долларлик пойабзал етказиб берилди. Бу тахминан 7,8 миллион жуфт пойабзал дегани. Олдиндаги режа бу рақамларни янада ошириш”, - дейилади хабарда.
Қозоғистон саноат ва инфратузилмани ривожлантириш вазири қўшни республикада етарлича катта хомашё базасига эга бўлишига қарамасдан, бугунги кунда йирик ва майда шохли қорамол териси, шунингдек, жунни қайта ишлаш учун зарур қувватлар етарли эмаслигини таъкидлади.
Шу тариқа, Қозоғистондан олинган хомашёни Ўзбекистон корхоналарида чуқур қайта ишлаб, ундан юқори қўшилган қийматга эга тайёр маҳсулотларни ҳамкорликда ишлаб чиқариш таклиф этилмоқда.
Бу борада мамлакатда салмоқли тажриба тўпланган:
Ўзбекистонда 60 га яқин терини қайта ишлаш корхонаси мавжуд;
Мамлакатда йилига 2 миллиард кв.дмдан ортиқ чарм ишлаб чиқарилади;
Йилига 500 минг тоннадан ортиқ жун қайта ишланади.
Бу кўрсаткичларни Қозоғистондан келтирилган хомашё ҳисобига янада ошириш имконияти мавжуд. Қўшма лойиҳаларда янги ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этиш ҳам кўзда тутилган. Маҳсулотлар ҳамкорликда МДҲ давлатлари ва Европага экспорт қилинади.