https://sputniknews.uz/20230428/may-markaziy-osiyo-xitoy-sammit-34361726.html
Май ойида Хитойда “Марказий Осиё + Хитой” саммити бўлиб ўтади
Май ойида Хитойда “Марказий Осиё + Хитой” саммити бўлиб ўтади
Sputnik Ўзбекистон
Хитойда “Марказий Осиё – Хитой” шаклидаги ташқи ишлар вазирларининг тўртинчи учрашуви бўлиб ўтди. Унда Қозоғистон, Қирғиз Республикаси, Тожикистон, Туркманистон ва Хитой вазирлари иштирок этди.
2023-04-28T07:51+0500
2023-04-28T07:51+0500
2023-04-28T11:26+0500
сиёсат
хитой
ўзбекистон
бахтиёр саидов
автомобил
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/1c/34361859_0:120:1280:840_1920x0_80_0_0_9dfed9fae0fc3e79b307fd975d799f4f.jpg
ТОШКЕНТ, 28 апр — Sputnik. Шу йилнинг май ойида Хитойда давлат раҳбарларининг “Марказий Осиё + Хитой” саммити бўлиб ўтади. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.Сиан шаҳрида “Марказий Осиё – Хитой” шаклидаги ташқи ишлар вазирларининг тўртинчи учрашуви бўлиб ўтди. УндаЎзбекистон, Қозоғистон, Қирғиз Республикаси, Тожикистон, Туркманистон ва Хитой вазирлари иштирок этди.Тадбир кун тартибидан изчил ривожланиш, ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлаш, инновация ва билимлар алмашинуви, мунтазам алоқалар, тинчлик ва барқарорликни таъминлаш масалалари ўрин олди.Қайд этилишича, ташқи ишлар вазирлари учрашув якунлари бўйича ўз баёнотлари, шунингдек, минтақавий ва халқаро кун тартибининг долзарб масалалари юзасидан ўз позицияларини билдириб ўтди. Хусусан, Хитой Давлат Кенгаши аъзоси ва ташқи ишлар вазири Цин Ган ўз нутқи давомида Хитой Марказий Осиё давлатларининг ҳудудий яхлитлиги, суверенитети ва мустақиллигини тўлиқ қўллаб-қувватлашини таъкидлади.Шунингдек, у томонлар бир-бирларининг миллий манфаатларини ҳурмат қилишларини ва ташқи кучларнинг ички ишларга аралашишига йўл қўймаслигини таъкидлади.Сианга сафар давомида Ўзбекистон ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов жаҳондаги энг йирик электр транспорт воситалари ишлаб чиқарувчи BYD компаниясига ташриф буюрди.Экологик тоза автомобилларни йиғиш ва ишлаб чиқариш орқали компаниянинг Ўзбекистондаги фаолиятини кенгайтириш кун тартибидаги асосий мавзу бўлди.Сиан шаҳридаги яна бир манзил қуёш панелларини етказиб беришда етакчи LONGi Solar компанияси бўлди.
хитой
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/1c/34361859_0:0:1280:960_1920x0_80_0_0_69a89ef5fc8a9164e221f224d96439ea.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
хитой ўзбекистон бахтиёр саидов
хитой ўзбекистон бахтиёр саидов
Май ойида Хитойда “Марказий Осиё + Хитой” саммити бўлиб ўтади
07:51 28.04.2023 (янгиланди: 11:26 28.04.2023) Хитойда “Марказий Осиё – Хитой” шаклидаги ташқи ишлар вазирларининг тўртинчи учрашуви бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғиз Республикаси, Тожикистон, Туркманистон ва Хитой вазирлари иштирок этди.
ТОШКЕНТ, 28 апр — Sputnik. Шу йилнинг май ойида Хитойда давлат раҳбарларининг “Марказий Осиё + Хитой” саммити бўлиб ўтади. Бу ҳақда Ўзбекистон
Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.
Сиан шаҳрида “Марказий Осиё – Хитой” шаклидаги ташқи ишлар вазирларининг тўртинчи учрашуви бўлиб ўтди. УндаЎзбекистон, Қозоғистон, Қирғиз Республикаси, Тожикистон, Туркманистон ва Хитой вазирлари иштирок этди.
Тадбир кун тартибидан изчил ривожланиш, ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлаш, инновация ва билимлар алмашинуви, мунтазам алоқалар, тинчлик ва барқарорликни таъминлаш масалалари ўрин олди.
Қайд этилишича, ташқи ишлар вазирлари учрашув якунлари бўйича ўз баёнотлари, шунингдек, минтақавий ва халқаро кун тартибининг долзарб масалалари юзасидан ўз позицияларини билдириб ўтди. Хусусан, Хитой Давлат Кенгаши аъзоси ва ташқи ишлар вазири Цин Ган ўз нутқи давомида Хитой Марказий Осиё давлатларининг ҳудудий яхлитлиги, суверенитети ва мустақиллигини тўлиқ қўллаб-қувватлашини таъкидлади.
Шунингдек, у томонлар бир-бирларининг миллий манфаатларини ҳурмат қилишларини ва ташқи кучларнинг ички ишларга аралашишига йўл қўймаслигини таъкидлади.
Сианга сафар давомида Ўзбекистон ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов жаҳондаги энг йирик электр транспорт воситалари ишлаб чиқарувчи BYD компаниясига ташриф буюрди.
Экологик тоза автомобилларни йиғиш ва ишлаб чиқариш орқали компаниянинг Ўзбекистондаги фаолиятини кенгайтириш кун тартибидаги асосий мавзу бўлди.
Сиан шаҳридаги яна бир манзил қуёш панелларини етказиб беришда етакчи LONGi Solar компанияси бўлди.
“Ҳозирда мамлакатимиз яшил иқтисодиётга ўтмоқда. Мазкур компания асосчиси ва президенти Ли Ченго жанобларини минтақадаги улкан салоҳиятимизни ўрганиш мақсадида Ўзбекистонга таклиф қилдик”, - деб ёзади Бахтиёр Саидов Telegram-каналида.