Лазизжон Мулложонов победил колумбийца Марло Хартадо в первом бою ЧМ. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.04.2023
Бокс бўйича жаҳон чемпионати — 2023
Тошкентда 30 апрель - 14 май кунлари илк бор Бокс бўйича эркаклар орасида Жаҳон Чемпионати бўлиб ўтади.

Бокс бўйича ЖЧда Ўзбекистон шарафини кимлар ҳимоя қилиши маълум бўлди

© Федерация бокса УзбекистанаМолодежная сборная Узбекистана по боксу
Молодежная сборная Узбекистана по боксу  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.04.2023
Oбуна бўлиш
Ўзбекистоннинг асосий терма жамоасидан 13 нафар боксчи чемпионатда иштирок этадиган бўлди.
ТОШКЕНТ, 28 апр — Sputnik. Ўзбекистон терма жамоасининг жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби аниқ бўлди, дея хабар берди Ўзбекистон бокс федерацияси.
Тошкентда 30 апрель - 14 май кунлари илк бор катталар ўртасидаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтади.
Терма жамоа мураббийлар штаби жаҳон чемпионатида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қиладиган 13 нафар боксчи номини аниқлаб олди.
Чемпионатда иштирок этувчи боксчилар:
-48 кг: Шодиёржон Мелиқўзиев
-51 кг: Ҳасанбой Дўсматов
-54 кг: Ойбек Жўраев
-57 кг: Абдумалик Халoков
-60 кг: Мужибилло Турсунов
-63,5 кг: Руслан Абдуллаев
-67 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев
-71 кг: Саиджамшид Жафаров
-75 кг: Аълохон Абдуллаев
-80 кг: Жасурбек Йўлдошев
-86 кг: Шоҳжаҳон Абдуллаев
-92 кг Лазизбек Мулложонов
+92 кг: Баҳодир Жалолов
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда илк бор эркаклар ўртасида бокс бўйича жаҳон чемпионати -48, -51, -54, -57, -60, -63,5, -67, -71, -75, -80, -86, -92, +92 кг кўрсаткичларида жами 13 та вазн тоифасида ўтказилади. Унда жаҳоннинг 100 дан ортиқ мамлакатларидан келган бокс жамоалари вакиллари, IBA раҳбарияти, Ўзбекистон расмийлари иштирок этади.
Янгиликлар лентаси
0