Самарқанд — Тошкент йўналишида қўшимча йўловчи поездлар ҳаракати йўлга қўйилди

© Sputnik/Рамиз БахтияровВокзал Самарканда
Вокзал Самарканда - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.04.2023
Oбуна бўлиш
“Афросиёб” электропоезди 28 апрель кунидан 1 май кунигача ҳаракатланади.
ТОШКЕНТ, 27 апр — Sputnik. Эртадан Самарқанд — Тошкент — Самарқанд йўналишида қўшимча йўловчи поездлар ҳаракати йўлга қўйилади. Бу ҳақда “Ўзтемирйўлйўловчи” хабар берди.
Йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида 28 апрель кунидан 1 май кунигача 767/768-сонли “Самарқанд — Тошкент — Самарқанд” йўналишида “Афросиёб” электропоездининг қўшимча 4 та рейс ҳаракати йўлга қўйилади.
Поезд қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:
767-сонли “Самарқанд — Тошкент” йўналиши - Самарқанд 11:09 — Тошкент 13:19;
768-сонли “Тошкент — Самарқанд” йўналиши - Тошкент 13:40 — Самарқанд 15:48.
Қайд этилишича, қўйилган қўшимча йўловчи поездлар чипталари туристик фирмалар томонидан берилган аризаларни четлаб ўтган ҳолда барча чипталар эркин савдога чиқарилди.⠀
Скоростной поезд Афросиеб - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.04.2023
Тошкент — Қарши йўналишида қўшимча поездлар қатнови йўлга қўйилди
Янгиликлар лентаси
0