Ўзбекистоннинг тўртта аэропорти хусусий секторга топширилади

© Пресс-служба "Uzbekistan Airports"Международный аэропорт "Андижан"
Международный аэропорт Андижан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.04.2023
Oбуна бўлиш
Биз транспорт соҳасида рақобат муҳитини яратишга қаратилган ислоҳотларни давом эттирамиз, деди президент.
ТОШКЕНТ, 27 апр — Sputnik. Андижон, Наманган, Бухоро ва Урганч аэропортлари бошқаруви хусусий секторга топширилади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев иккинчи Тошкент халқаро инвестиция форумининг ялпи мажлисида маълум қилди.
“Биз транспорт соҳасида рақобат муҳитини яратишга қаратилган ислоҳотларни давом эттирамиз. Бу йил Андижон, Наманган, Бухоро ва Урганч аэропортлари бошқарувини ҳам хусусий секторга топширамиз. Темир йўл соҳасида ҳам катта ўзгаришларни бошлаяпмиз ва бунда инвесторлар фаол иштирок этишларини сўраб қоламан”, - деди президент.
Таъкидланишича, шу билан бирга, тез ўсиб келаётган IT, туризм, таълим, тиббиёт каби соҳаларда Ўзбекистон минтақавий хабга айланиб бораётгани ҳам бу йўналишдаги катта имконият.
Бу йил давлат-хусусий шерикликни жорий қилиш бўйича 14 миллиард долларлик алоҳида дастурлар халқаро молия институтлари кўмагида ишлаб чиқилди. Қайд этилишича, булар давлат учун муҳим бўлган транспорт, коммунал ва сув хўжалиги, соғлиқни сақлаш каби тармоқларни қамраб олади.
Янгиликлар лентаси
0