Байден Украинадаги можаро охири учун “сюрприз” тайёрламоқда — ОАВ

© AFP 2023 / BRENDAN SMIALOWSKIДжо Байден
Джо Байден - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.04.2023
Oбуна бўлиш
Байден Украина қулаши таҳдиди юзага келган тақдирда унга яширин қўшинларни юбориши мумкин.
ТОШКЕНТ, 27 апр — Sputnik. Агар Украинанинг қулаши муқаррар бўлса, АҚШ президенти Жо Байден НАТО рухсатисиз ҳам у ерга яширин қўшинларни юбориши мумкин. Бу ҳақда РИА Новости "Asia Times" нашрига таяниб хабар берди.

“Агар Байден яқин орада Украинанинг қулашини олдиндан билса, Америка аралашувини инкор этиб бўлмайди. У ҳеч қандай НАТОсиз “кўнгиллилар”ни жўнатиши мумкин бўлади, лекин бу ҳолатда ҳам алянс омон қолмайди, деб ишонишга асос бор – бу ҳужумга учрагани учун эмас, балки алданганлиги учун”, - дейилади нашр хабарида

Ҳозирча блок фалокатдан қочмоқда, бироқ Россияга қарши асоссиз равишда ҳаддан ташқари провокация қиляпти, дея таъкидлайди нашр.

"Нима учун НАТО танланган йўлдан ҳеч қандай тарзда тўхтамаётгани аниқ эмас: Қўшма Штатларнинг кучли босими таъсир қилиши мумкин. Немислар Болтиқ денгизи тубидан сув юзасига пуфакчалар кўтарилишини кузатган ҳолда Байден маъмурияти қанчалик бепарво бўлишини аллақачон англаб етган”, - дея қайд этилган нашрда.

Ғарб сиёсатчилари Украина қандай қилиб жанг майдонида Россияни мағлуб этиши кераклиги ҳақида тинимсиз гапириб, Киев режимига тобора кўпроқ қурол-яроғ етказиб бермоқда.
Кремль бунга жавобан ҳарбий ёрдам ҳеч нарсани тубдан ҳал қилмаслигини, фақат Украина халқининг азобини узайтиришини айтган.
Янгиликлар лентаси
0