Тошкентда фазогир Владимир Джанибеков билан учрашув бўлиб ўтди - видео

© Sputnik/Элина БекназароваКосмонавт Владимир Джанибеков
Космонавт Владимир Джанибеков - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.04.2023
Oбуна бўлиш
Владимир Джанибеков Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида туғилган. Фазога учиш бўйича рекорд ўрнатган.
ТОШКЕНТ, 26 апр — Sputnik. Тошкентда космонавт Владимир Джанибеков билан учрашув бўлиб ўтди. Фахрий меҳмон мактаб ўқувчилари билан учрашиб, уларнинг саволларига жавоб берди, деб хабар бермоқда Sputnik мухбири.
“Космосга шон-шараф учун учиш керак эмас. Отрядга қаҳрамон бўлиш учун келганлар узоқ қолмайди. Космосга табиат билан дуэлга чиқиб, кейин бу ҳақда одамларга айтиб берадиган киши учади”, - деди Джанибеков.
Владимир Джанибеков Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида туғилган. Фазога учиш бўйича рекорд ўрнатган – беш марта экспедицияга борган. Уларнинг ҳар бирида кема командири бўлган.
Янгиликлар лентаси
0