"UzAirways" Индонезияга мунтазам парвозларни қайта тикламоқда

© Пресс-служба авиакомпании "Узбекистон хаво уйллари"Boeing 787 Dreamliner авиакомпании "Узбекистон хаво уйллари"
Boeing 787 Dreamliner авиакомпании Узбекистон хаво уйллари - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.04.2023
Oбуна бўлиш
Парвозлар чоршанба кунлари "Boeing 787 Dreamliner" самолётларида амалга оширилади.
ТОШКЕНТ, 26 апр — Sputnik. Бугундан бошлаб "Uzbekistan Airways" Ўзбекистон ва Индонезия ўртасида мунтазам авиақатновларни қайта йўлга қўймоқда. Бу ҳақда авиакомпания матбуот хизмати хабар берди.
Тошкент-Жакарта-Тошкент йўналиши бўйича парвозлар чоршанба кунлари "Boeing 787 Dreamliner" самолётларида амалга оширилади:
HY-541 Тошкент 09:00 - Жакарта 19:30;
HY-542 Жакарта 21:00 - Тошкент 03:30 (пайшанба).
Шунингдек, Жакартадан Индонезиянинг Бали оролига қулай туташув рейслари мавжуд.
Эслатиб ўтамиз, Тошкент – Жакарта йўналишидаги рейслар пандемия сабаб уч йил олдин вақтинча тўхтатиб қўйилган эди.
Янгиликлар лентаси
0