Туркиядаги қутқарув ишларида қатнашган ўзбекистонлик ҳарбийлар мукофотланди

© Министерства обороныОсобо отмечены заслуги военнослужащих Узбекистана
Особо отмечены заслуги военнослужащих Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.04.2023
Oбуна бўлиш
Туркияда содир бўлган зилзилалар оқибатини бартараф этишда иштирок этган 100 га яқин турли давлат вакилларига Давлат Олий фидокорлик медали ва эсдалик нишонлари топширилди.
ТОШКЕНТ, 26 апр — Sputnik. Туркиядаги қутқарув ишларида қатнашган ўзбекистонлик ҳарбийлар мукофотланди, дея хабар берди Мудофаа вазирлиги.
Туркияда содир бўлган зилзилалар оқибатини бартараф этишда иштирок этган 100 га яқин турли давлат вакилларига Давлат Олий фидокорлик медали ва эсдалик нишонлари топширилди.
Маросимда Туркия вице-президенти Фуат Октай Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонаси ҳарбий атташеси Шуҳрат Икрамов ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги вакили полковник Исмоил Шариповга эсдалик нишонларини топширди.
Эслатиб ўтамиз, 6 февраль куни Туркия ҳудудида кучли зилзилалар содир бўлган эди. Ушбу зилзилалар оқибатларини бартараф этиш учун дунёнинг 100 га яқин давлатидан қутқарувчи ва кўнгиллилар юборилган.
Ўзбекистондан Мудофаа вазирлигининг 71 нафар малакали ҳарбий хизматчисидан иборат тиббий отряд 24 кун давомида қутқарув-қидирув ишларини олиб борган.
Ўзбекистонлик ҳарбийлар шу вақт ичида жами 4 минг 325 нафар беморга тиббий ёрдам кўрсатди.
Янгиликлар лентаси
0