Тошкент ва Бухорода “Ғалаба диктанти” халқаро тарихий акцияси бўлиб ўтади

© Sputnik/Рамиз БахтияровТотальный диктант
Тотальный диктант - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.04.2023
Oбуна бўлиш
“Ғалаба диктанти” - Улуғ Ватан уруши воқеалари мавзусига бағишланган халқаро тарихий диктант.
ТОШКЕНТ, 26 апр — Sputnik. 27 апрель куни Тошкент ва Бухорода “Ғалаба диктанти” халқаро тарихий акцияси бўлиб ўтади. Бу ҳақда Sputnik мухбири хабар берди.
“Ғалаба диктанти” - Улуғ Ватан уруши воқеалари мавзусига бағишланган халқаро тарихий диктант.
Иштирокчиларга умумтарихий мавзуларда ҳам, минтақавий мавзуларда ҳам 25 та савол берилади. Диктантга тайёргарлик тестлари акциянинг расмий сайтида жойлаштирилган.
Тошкентда тадбир Россотрудничество (Рус уйи) ваколатхонасида ва Г.В. Плеханов номидаги Россия Иқтисодиёт университетининг филиалида бўлиб ўтади. Бухорода эса ғалаба диктанти 30-мактабда ёзилади.
Акция соат 14:00 да бошланади. Олдиндан рўйхатдан ўтиш учун ҳавола мана бу ерда.
Янгиликлар лентаси
0