Таллинда "Бронза аскар" зўравонлик билан кўчирилганига 16 йил бўлди - видео

Oбуна бўлиш
Тарихий сана: Таллинда совет аскарлари хотирасига қўйилган "Бронза аскар" шаҳар четидаги қабристонга кўчирилганига 16 йил бўлди.
ТОШКЕНТ, 26 апр — Sputnik. Таллиндаги "Бронза аскар" ёдгорлиги зўравонлик билан кўчирилганига бугун 16 йил бўлди.
Иккинчи жаҳон уруши йилларида шаҳарни немис босқинчиларидан озод қилган совет аскарлари хотирасига қўйилган ушбу ёдгорлик остида Таллин учун жангларда қурбон бўлган совет аскарларининг хоки ҳам кўмилган эди.
Бир гуруҳ миллатчилар ушбу ёдгорликни шаҳар марказидаги майдондан шаҳар четида жойлашган қабристонга кўчириш ғоясини ҳукумат парламентига олиб чиқишди ва у ерда тасдиқлатишди.
Ёдгорлик кўчирилишига қарши бўлган таллинликлар бир неча кун давомида унинг ёнида навбатчилик қилишди. Ана шундай тунларнинг бирида, 26 апрель соат 03:00 юзлаб полициячилар ёдгорликни ўраб олишади ва унинг атрофига темир тўсиқлар ўрнатишади.
Уни кўчирилишига қарши бўлган ва намойишга чиққан аҳоли калтакланади, 1200 қўлга олинади. Кейинчалик улардан 200 нафари ҳибсга олинади ва 50 нафарига қамоқ жазоси берилади. Бир нафар россиялик журналист Дмитрий Ганин қурбон бўлади.
Янгиликлар лентаси
0