Ўзбекистон ва Чехия ҳамкорликнинг ҳар бир йўналиши бўйича ишчи гуруҳлар тузади

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Шавкат Мирзиёев встретился с премьер-министром Чехии Петром Фиалой
Президент Шавкат Мирзиёев встретился с премьер-министром Чехии Петром Фиалой - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.04.2023
Oбуна бўлиш
Президент Шавкат Мирзиёев Чехия республикаси бош вазири Петр Фиала бошчилигидаги ҳукумат делегациясини қабул қилди.
ТОШКЕНТ, 26 апр — Sputnik. Ўзбекистон ва Чехия ҳамкорликнинг ҳар бир йўналиши бўйича ишчи гуруҳлар тузиш ва “йўл харита”ларини ишлаб чиқади. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти ва Чехия Бош вазири билан бўлиб ўтган учрашувда маълум қилинди.
Президент Шавкат Мирзиёев Чехия республикаси бош вазири Петр Фиала бошчилигидаги ҳукумат делегациясини қабул қилди.
Учрашув чоғида ўз минтақаларида саноат пешқадамлари бўлган мамлакатларнинг ўзаро манфаатли ҳамкорлигида мавжуд салоҳиятни самарали ишга солиш муҳимлиги алоҳида таъкидланди.
Ҳукуматлараро комиссия ишини фаоллаштириш ва унинг навбатдаги йиғилишини ўтказиш зарурлиги қайд этилди.
Қазиб чиқариш тармоғи, энергетикани модернизация қилиш, энергетик машинасозлик, электротехника, қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик ва чарм саноати, транспорт ва логистика, тўғридан-тўғри авиақатновларни йўлга қўйиш, транспорт йўлакларини ривожлантириш ва бошқалар устувор йўналишлар сифатида қайд этилди.
Ўзбекистонда Чехиянинг илғор технологияларини кенг жорий қилишга қаратилган лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш ва биргаликда молиялаштириш воситаларидан фойдаланиш муҳимлиги кўрсатиб ўтилди.
Бундан ташқари, Ишбилармонлар кенгашининг фаолияти қайта йўлга қўйилмоқда, унинг доирасида Ўзбекистон ва Чехия пойтахтлари ва ҳудудларида бизнес-форумларни мунтазам ўтказиб бориш режалаштирилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0