Наманганда энерготежамкор насос агрегатлари ишга туширилди

© пресс-служба хокимията Наманганской областиВ Намангане введены в эксплуатацию новые энергосберегающие насосные агрегаты
В Намангане введены в эксплуатацию новые энергосберегающие насосные агрегаты - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.04.2023
Oбуна бўлиш
Мазкур қурилмалар 10 млрд давлат бюджети ҳисобига ўрнатилган.
ТОШКЕНТ, 26 апр — Sputnik. Наманган вилоятининг Уйчи туманида жойлашган “Қизил Ровот” сув олиш иншоотида 11,5 млрд сўмлик энерготежамкор насос агрегатлари ўрнатилди. Бу ҳақда Наманган вилояти ҳокимлиги хабар берди.
“Наманган сув таъминоти” МЧЖ тасарруфидаги “Қизил Ровот” сув олиш иншоотида 3 та янги энерготежамкор насос агрегатлари ўрнатилиб, дастлабки синовлардан муваффақиятли ўтказилди.
Мазкур қурилмалар учун давлат бюджетидан 10 млрд сўм ва “Ўзсувтаъминот” АЖ ҳисобидан 1,1 млрд сўм маблағ ажратилган, шунингдек, қўшимча техник таъминот ишларига корхона ҳисобидан 400 млн сарфланган.
Ҳозирда иншоотга 3 та янги замонавий энерготежамкор насос агрегатлари ўрнатилди. Эндиликда Наманган шаҳри, Уйчи, Чортоқ ва Янгиқўрғон туманлари ҳудудларига янада кўпроқ ичимлик суви етказиб берилади.
Янги қурилмалар ишга тушиши натижасида ўртача бир соатда 500 кВтдан, суткасига 12 000 кВтдан, йил давомида 4 380 000 кВт ёки 2 млрд сўмдан ортиқ электр энергияси тежаб қолинади.
Янгиликлар лентаси
0