https://sputniknews.uz/20230426/landshaft-ekofestival-34289743.html
Тошкентда халқаро ландшафт санъати экофестивали ўтказилади
Тошкентда халқаро ландшафт санъати экофестивали ўтказилади
Sputnik Ўзбекистон
Экофестивалда манзарали ўсимликлар, кичик боғдорчилик ва хиёбон ландшафти кўргазмаси ташкил этилади. Уларда Ўзбекистон, Россия ва Қозоғистон архитекторлари ижоди намойиш этилади.
2023-04-26T15:59+0500
2023-04-26T15:59+0500
2023-04-26T15:59+0500
жамият
ўзбекистон
тошкент
кўргазма
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/1a/34291290_0:160:3072:1888_1920x0_80_0_0_320490b2b243f5fc1928b8e6f8075f9c.jpg
ТОШКЕНТ, 26 апр — Sputnik. Тошкентда 27-29 апрель кунлари II Green Art халқаро ландшафт санъати экофестивали бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон, Россия ва Қозоғистоннинг ландшафт архитекторлари иштирок этади. Бу ҳақда Ўзбекистон ландшафт дизайни ассоциацияси раҳбари Татьяна Югай маълум қилди, дея хабар берди Sputnik мухбири.Бу йилги экофестиваль Табиат ресурслари вазирлиги ташаббуси билан фестивални халқаро доирада, кенгроқ кўламда ўтказилади. Ландшафт дизайни, экология ва ҳайкалтарошлик бўйича янги ижодий ишлар, кўргазмали стендлар намойиш этилади.Тадбирдан кўзланган мақсад Ўзбекистонда экология ва кўкаламзорлаштириш масалаларига жамоатчилик эътиборини қаратиш ва халқаро доирада тажриба алмашишдан иборат.Экофестивалда манзарали ўсимликларнинг кўргазмаси ташкил этилади. Унда Ўзбекистондан “Ботаник”, “Zuhriddin flowers”, “Toshkent gullari”, Россиядан “Девяточка”, “Питомник Савватеевих", Италиядан “Pistoia Flor” каби брендлар иштирок этади.Кичик боғдорчилик ва хиёбон ландшафти бўйича ҳам кўргазмалар ўтказилади. Ўзбекистон, Россия, Қозоғистондан арк, ўриндиқ ва бошқа дизайнлар бўйича ландшафт архитекторлар иштирок этади.Тадбир кунлари “Мегаполисдаги кичик боғ” лойиҳаси бўйича танлов ташкил этилади ва ғолиблар муносиб тақдирланади.Экофестиваль "Hyatt" меҳмонхонаси олдидаги майдонда бўлиб ўтади.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/1a/34291290_171:0:2902:2048_1920x0_80_0_0_a1ea2ff41bd5f696b4f713a20387f798.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон тошкент кўргазма
ўзбекистон тошкент кўргазма
Тошкентда халқаро ландшафт санъати экофестивали ўтказилади
Экофестивалда манзарали ўсимликлар, кичик боғдорчилик ва хиёбон ландшафти кўргазмаси ташкил этилади. Уларда Ўзбекистон, Россия ва Қозоғистон архитекторлари ижоди намойиш этилади.
ТОШКЕНТ, 26 апр — Sputnik. Тошкентда 27-29 апрель кунлари II Green Art халқаро ландшафт санъати экофестивали бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон, Россия ва Қозоғистоннинг ландшафт архитекторлари иштирок этади. Бу ҳақда Ўзбекистон ландшафт дизайни ассоциацияси раҳбари Татьяна Югай маълум қилди, дея хабар берди Sputnik мухбири.
Бу йилги экофестиваль Табиат ресурслари вазирлиги ташаббуси билан фестивални халқаро доирада, кенгроқ кўламда ўтказилади. Ландшафт дизайни, экология ва ҳайкалтарошлик бўйича янги ижодий ишлар, кўргазмали стендлар намойиш этилади.
Тадбирдан кўзланган мақсад Ўзбекистонда экология ва кўкаламзорлаштириш масалаларига жамоатчилик эътиборини қаратиш ва халқаро доирада тажриба алмашишдан иборат.
Экофестивалда манзарали ўсимликларнинг кўргазмаси ташкил этилади. Унда Ўзбекистондан “Ботаник”, “Zuhriddin flowers”, “Toshkent gullari”, Россиядан “Девяточка”, “Питомник Савватеевих", Италиядан “Pistoia Flor” каби брендлар иштирок этади.
Кичик боғдорчилик ва хиёбон ландшафти бўйича ҳам кўргазмалар ўтказилади. Ўзбекистон, Россия, Қозоғистондан арк, ўриндиқ ва бошқа дизайнлар бўйича ландшафт архитекторлар иштирок этади.
“Экофестивалда илмий конференция ҳамда ёшлар форуми ҳам ташкил этилади. Жаҳоннинг ривожланган мамлакатларидан олимлар ва мутахассислар иштирок этади. Ёшлар форуми доирасида ҳаваскор, ёш ва маҳоратли мутахассисларнинг кўргазма ишлари кўрилади, Ўзбекистоннинг қатор шаҳарлари бўйлаб саёҳатлар уюштирилади”, - деди Татьяна Югай.
Тадбир кунлари “Мегаполисдаги кичик боғ” лойиҳаси бўйича танлов ташкил этилади ва ғолиблар муносиб тақдирланади.
Экофестиваль "Hyatt" меҳмонхонаси олдидаги майдонда бўлиб ўтади.