Эрдоған интервью вақтида ўзини ёмон ҳис қилди – видео

© Sputnik / POOL / Медиабанкка ўтишРеджеп Тайип Эрдоган, архивное фото
Реджеп Тайип Эрдоган, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.04.2023
Oбуна бўлиш
Туркия етакчиси ошқозон гриппи туфайли жонли эфирда ўзини ёмон ҳис қилди.
ТОШКЕНТ, 26 апр — Sputnik. Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг маҳаллий телеканалларга берган интервьюси тўсатдан узилиб қолди. Туркия етакчиси ошқозон гриппи туфайли жонли эфирда ўзини ёмон ҳис қилди.
Суҳбат сешанба оқшомида республика раҳбарининг сайловолди дастурининг тиғизлиги туфайли кеч бошланди. Журналист Вазирлар маҳкамасидаги бўлажак ўзгаришлар ҳақида савол бера бошлаганида, жонли эфир тўсатдан тўхтатилди. Узоқ давом этган танаффус ижтимоий тармоқларда шов-шувга сабаб бўлди.

"Биринчи навбатда сизга соғлик тилайман. Кеча ва бугун сайловолди ташвиқот ишлари кўп бўлди. Шунинг учун ошқозон гриппига чалиндим. Ҳаттоки кўрсатувни бекор қилиш ҳақида ўйладим. Лекин биз ваъда бердик ва келдик. Мен сиздан ва томошабинларидан узр сўрайман", - деди Эрдоған жонли эфирга бир оздан сўнг қайтиб.

Иккита қисқа саволдан сўнг модератор “жаноб президентга дам олиш учун рухсат бериш” мақсадида Туркия раҳбари билан суҳбат якунланаётганини айтди.
Кейинчалик Туркия президентининг матбуот котиби Иброҳим Калин "Таййип Эрдоғаннинг соғлиғи яхши", деб ёзди Twitterдаги саҳифасида.
Туркияда президентлик ва парламент сайловлари 14-майга белгиланган. Амалдаги президент Таййип Эрдоғаннинг асосий рақиби – “Республика иттифоқи”дан ягона номзод – мухолифатдаги “Халқ иттифоқи” партиясидан Камол Қиличдорўғли. Шунингдек, сайловда "Memleket" партияси раҳбари Муҳаррем Инже ва "Ata" иттифоқи номзоди Синан Оган ҳам иштирок этмоқда.
Янгиликлар лентаси
0