Чегара хизматчисининг қонуний талабларини бажармаслик учун жавобгарлик белгиланди
© AFP 2023 / AFP / TEMUR ISMAILOVУзбеко-афганская граница в районе Термеза
© AFP 2023 / AFP / TEMUR ISMAILOV
Oбуна бўлиш
Энди чегара қўшинлари ҳарбий хизматчисининг қонуний талабларини бажармаганлик учун 3,6 млн сўмгача, талабларини бажармасликка омма олдида ҳар қандай шаклда даъват қилиш учун эса 900 минг сўмдан 6 млн сўмгача жаримага сабаб бўлади.
ТОШКЕНТ, 26 апр — Sputnik. Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчисининг қонуний талабларини бажармасликка даъват қилганлик жавобгарликка сабаб бўлади. Бу ҳақда президент томонидан имзоланган ЎРҚ–832 сонли қонунда назарда тутилган.
Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга қўшимча ва ўзгартишлар киритилди.
Унга кўра, Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчисининг қонуний талабларини бажармасликка даъват қилганлик БҲМнинг 1 бараваридан 12 бараваригача (3,6 млн сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Жаримани қўллаш қуйидаги ҳолларда амал қилади:
Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчисининг ҳуқуқбузарликларни тўхтатиш;
ҳужжатларни текшириш учун тақдим этиш;
кўрсатилган муддатда Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари бўлинмаларига (ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга) бориш ёки ушбу бўлинмаларда ҳозир бўлиш тўғрисидаги қонуний талабларини узрли сабабларсиз бажармаслик;
транспорт воситасини тўхтатиш;
жабрланувчиларга ёрдам кўрсатиш ҳақидаги қонуний талабларини бажармаслик ёхуд Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчисининг қонуний талабларига бошқача тарзда бўйсунмаслик.
Қуйидаги ҳолатлар БҲМнинг 3 бараваридан 20 бараваригача (900 минг сўмдан 6 млн сўмгача) миқдорда жарима солиш ёки 15 суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчисининг ўз хизмат вазифаларини бажариши билан боғлиқ қонуний талабларини бажармасликка омма олдида ҳар қандай шаклда даъватлар қилиш;
худди шунингдек Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчиларига оммавий равишда бўйсунмасликни келтириб чиқариш мақсадида била туриб сохта уйдирмаларни тарқатиш.
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.