CAFA Nations Cup-2023: Ўзбекистон рақиблари маълум бўлди

© Ассоциация футбола УзбекистанаСборная Узбекистана по футболу
Сборная Узбекистана по футболу - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.04.2023
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон “А" гуруҳида Тожикистон, Туркманистон ва таклиф қилинган Ўмон жамоаларига қарши баҳс олиб боради.
ТОШКЕНТ, 26 апр — Sputnik. Марказий Осиё футбол ассоциацияси (CAFA) миллий терма жамоалар ўртасида илк бор ўтказиладиган мусобақага қуръа ташланди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА) хабар берди.
Ўзбекистон “А" гуруҳида Тожикистон, Туркманистон ва таклиф қилинган Ўмон жамоаларига қарши баҳс олиб боради. "B" гуруҳида Эрон, Қирғизистон ва Афғонистон ўзаро куч синашади.
"А" гуруҳи баҳслари (11, 14 ва 17 июнь) Тошкентда, "B" гуруҳи ўйинлари (10, 13 ва 16 июнь) эса Бишкекда бўлиб ўтади. Гуруҳларда биринчи ўринни олган жамоалар финалда, иккинчи ўрин эгалари учинчи ўрин учун курашишади. Финал ва 3-ўрин учун ўйинлари Тошкентда бўлади.
Янгиликлар лентаси
0