Дунёда йилига 247 миллион киши безгакка чалинмоқда – ЖССТ

© Sputnik / Рамиль Ситдиков / Медиабанкка ўтишРоссийские медики разработали вакцину против лихорадки Эбола
Российские медики разработали вакцину против лихорадки Эбола - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.04.2023
Oбуна бўлиш
Жами касалланиш кўрсаткичларининг 95 фоизи ва ўлим ҳолатларининг 96 фоизи Африка қитъасида қайд этиляпти.
ТОШКЕНТ, 26 апр — Sputnik. Дунёда йилига ўртача 247 миллион кишига безгак ташхиси қўйилмоқда. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълум қилди.
Жами касалланиш кўрсаткичларининг 95 фоизи ва ўлим ҳолатларининг 96 фоизи Африка қитъасида қайд этиляпти. Минтақада ушбу инфекция оқибатида ҳаётдан кўз юмаётганларнинг 80 фоизи — беш ёшгача бўлган болалар.
ЖССТ раҳбари Тедрос Гебрейесусга кўра, ҳозир безгакка қарши курашиш воситалари мавжуд. Бу борадаги профилактика, диагностика ва даволаш усуллари самарадорлиги тасдиқланган.
Хусусан, касалликка қарши эмланиш орқали ҳар йили ўн минглаб болаларнинг ҳаётини сақлаб қолиш мумкин. Шунингдек, инфекция ўчоқлари аниқланган мамлакатларга кўмак бериш йўли билан эпидемияни жиловлаш имкони бор.
“Масалан, 2019 йилда синовдан муваффақиятли ўтган безгакка қарши биринчи вакцина қарийб 30 йиллик изланишлар натижасида яратилди. У касалликнинг олдини олишда хавфсиз ва самарали экани исботланди. Шундан сўнг мазкур эмлаш воситаси ЖССТ томонидан 2021 йилда оммавий қўллаш учун тавсия этилди”, - дейилади хабарда.
Ҳисоб-китобларга кўра, ҳозиргача Гана, Кения ва Малавида 1,5 миллион бола ташкилот томонидан мувофиқлаштирилган пилот-лойиҳа асосида биринчи дозада эманган. Иккинчи дозадаги вакцинация дастури маъқулланиши билан эмланувчи қатлам қамрови янада ошади.
Қайд этилишича, ҳозир безкак тарқатувчи чивинларга қарши курашда инновацион усуллардан фойдаланишга киришилган. Бу яқин келажакда ўз самарасини бериши кутилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0