АҚШ, Украина ва Эрон: БМТ ХК йиғилишидан сўнг Лавровнинг асосий баёнотлари

© Пресс-служба МИД РФМинистр иностранных дел РФ Сергей Лавров. Архивное фото
Министр иностранных дел РФ Сергей Лавров. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.04.2023
Oбуна бўлиш
Сергей Лавров БМТ Хавфсизлик кенгаши йиғилишидан сўнг матбуот анжумани ўтказди.
ТОШКЕНТ, 26 апр — Sputnik. Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров БМТ Хавфсизлик кенгаши йиғилишидан сўнг матбуот анжумани ўтказди.
Асосий баёнотлар:
“Ғалла битими” атрофидаги вазият боши берк кўчага кирди.
“Кеча Бош котиб президент Путинга топширган мактубга келсак, умид қиламанки, у ошкор қилинмаган, чунки у БМТ раҳбари ва БМТга аъзо давлат раҳбари ўртасидаги шахсий ёзишмалардир. Агар у очиқланган бўлса, бу қоғоз унчалик яхши бўлмайди”, - деди Лавров.
Унинг сўзларига кўра, бу ғарблик ҳамкасбларимиз томонидан ҳал қилинмаган ва тўхтаб қолган вазиятга босим ўтказиш учун навбатдаги уринишдир.
Москва визалар бериш масаласида Вашингтоннинг хатти-ҳаракатларини ёдда тутади, агар Вашингтонга нимадир керак бўлса, буни ҳисобга олади.
Судандаги инқироз ҳақида: Геосиёсий инженерия яхшиликка олиб келмайди, томонлар ўзлари келишиб олишлари керак.
Ғарбнинг кўплаб хусусий ҳарбий компаниялари йиллар давомида Россия чегараларида, шу жумладан, Украинада ҳам ишлаган.
Жо Байденнинг келаси йили қайта сайловда иштирок этиши юзасидан: Россия бошқа давлатларнинг ишларига аралашмайди.

“Россия ҳукумати содир бўлаётган воқеаларни омма олдида таҳлил қилишга мажбур бўлган журналистлардан фарқли ўлароқ, бошқа давлатларнинг ишларига аралашмайди”, - деди у Россиянинг БМТ Хавфсизлик Кенгаши раислиги доирасида АҚШга ташрифи якунлари бўйича ўтказилган матбуот анжуманида.

Россия ва АҚШ ўртасида маҳбусларни алмашиш бўйича иш олиб борувчи канал мавжуд ва уни оммага ошкор этиш кўзда тутилмаган;
Украинанинг муваффақиятли қарши ҳужумидан кейингина Ғарбнинг Москва ва Киев ўртасидаги музокаралар бўлиши мумкинлиги ҳақидаги баёнотлари - бу шизофрениядир;
НАТОнинг Россияни парчалашга уринишлари мамлакат аҳолисининг жипсланишига олиб келди;
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Украинадаги вазият туфайли Россияни тарк этган ва кейин қайтишга қарор қилган компанияларнинг эҳтиёжларини зудлик билан қондириш зарурлигига шубҳа қилди;
Россия Хитой билан "Қора денгиз дон ташаббуси"ни икки томонлама савдо контекстида муҳокама қилмаяпти, чунки усиз ҳам у Пекин билан қуруқлик чегаралари бўйлаб савдо қилиш имкониятига эга;
Россия Эрон билан ядровий келишувни ҳозирдан давом эттирмаслик хато бўлади.

“Менимча, бу келишувни қайта тиклаш имкониятини қўлдан бой бериш, айниқса, араб давлатлари ва Эрон ўртасидаги муносабатлар нормаллашаётган, хусусан, Хитой кўмагида Саудия Арабистони билан муносабатлар тикланган бир шароитда хато бўларди", - деди Сергей Лавров матбуот анжуманида.

Украина масаласини ҳал қилиш бўйича келишув учун ҳеч қандай жадвал йўқ.
Ғарбнинг дунё ҳукмронлигини сақлаб қолиш учун урушнинг навбатдаги босқичига тайёргарлик кўрилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, куни кеча Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров БМТ Хавфсизлик Кенгашининг Яқин Шарқ бўйича муҳокамасига раислик қилди.
Янгиликлар лентаси
0