Акилбек Жапаров Тошкентга келди

© SputnikАкилбек Жапаров прибыл в Ташкент
Акилбек Жапаров прибыл в Ташкент - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.04.2023
Oбуна бўлиш
Жапаров Тошкентда бўлиб ўтадиган II Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этади ҳамда Ўзбекистон расмийлари билан учрашади.
ТОШКЕНТ, 26 апр — Sputnik. Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раҳбари Акилбек Жапаров амалий ташриф билан Тошкентга келди. Бу ҳақида Sputnik Қирғизистон хабар қилмоқда.

Пойтахтда Қирғизистон бош вазири Шавкат Мирзиёев иштирокида бўлиб ўтадиган Иккинчи Тошкент халқаро инвестиция форумида нутқ сўзлайди. Шуннгдек, Жапаров бош вазир Абдулла Арипов ва Президент администрацияси раҳбари Сардор Умурзоқов билан учрашади.

Маълумот учун, II Тошкент халқаро инвестиция форуми (TIIF-2023) 27-28 апрель кунлари Congress Hall Tashkent Cityда бўлиб ўтади. Тадбирда 70 та давлатдан 2500 нафар вакил қатнашиши режалаштирилган. Форумнинг мақсади нафақат Ўзбекистон, балким бутун Марказий Осиёнинг инвестициявий салоҳиятини очиб беришга қаратилган. Форум доирасида ялпи мажлис, экспертларнинг 30 дан ортиқ қизғин баҳс-мунозаралари, панель мунозаралари, давра суҳбатлари ва b2b музокаралари ўтказилиши режалаштирилган.
Янгиликлар лентаси
0