https://sputniknews.uz/20230425/talimni-rivojlantirish-respublika-ilmiy-metodik-markazi-34232410.html
Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази ташкил этилди
Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази ташкил этилди
Sputnik Ўзбекистон
Республика маркази, жумладан: таълим стандартлари, ўқув режалари ва дастурларига қўйиладиган талабларни ишлаб чиқади ва тасдиқлайди; мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари учун янги дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларни нашр қилиш, тажриба-синовдан ўтказиш ва экспертиза қилишни ташкиллаштиради.
2023-04-25T13:40+0500
2023-04-25T13:40+0500
2023-04-25T13:40+0500
жамият
таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/487/23/4872322_0:0:1200:675_1920x0_80_0_0_05d56f49e3db104d64a2b7e7617ee5c8.jpg
ТОШКЕНТ, 25 апр — Sputnik. Ўзбекистонда таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази ташкил этилмоқда. Бу президент 20 апрель куни имзолаган “Илмий-методик ва тадқиқот ишлари сифатини ошириш орқали таълим тизимини комплекс ривожлантиришни жадаллаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорда белгиланган.Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази (Республика маркази) давлат муассасаси шаклидаги юридик шахс ҳисобланади.Республика маркази, жумладан:Республика маркази фаолиятига умумий раҳбарлик президентнинг фан, таълим, соғлиқни сақлаш ва маданият масалалари бўйича маслаҳатчиси бўлинмалари томонидан амалга оширилади.Республика марказига президент тайинлайдиган директор раҳбарлик қилади.Республика маркази томонидан ишлаб чиқилган ва тасдиқланган таълим стандартлари, ўқув режалари ва дастурларига қўйиладиган талаблар мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари, шунингдек, ўқув курслари учун мажбурий ҳисобланади.Қарорга кўра, ваколатли давлат органлари мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари, шунингдек, ўқув курсларини лицензиялаш, аттестация ва давлат аккредитациясидан ўтказишни Республика маркази билан келишган ҳолда амалга оширади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/487/23/4872322_150:0:1050:675_1920x0_80_0_0_d5f96e57d795971eac6b8b3293a84d08.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази
таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази
Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази ташкил этилди
Республика маркази, жумладан,таълим стандартлари, ўқув режалари ва дастурларига қўйиладиган талабларни ишлаб чиқади ва тасдиқлайди.
ТОШКЕНТ, 25 апр — Sputnik. Ўзбекистонда таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази ташкил этилмоқда. Бу президент 20 апрель куни имзолаган “Илмий-методик ва тадқиқот ишлари сифатини ошириш орқали таълим тизимини комплекс ривожлантиришни жадаллаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорда
белгиланган. Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази (Республика маркази) давлат муассасаси шаклидаги юридик шахс ҳисобланади.
Республика маркази, жумладан:
таълим стандартлари, ўқув режалари ва дастурларига қўйиладиган талабларни ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;
мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари учун янги дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларни нашр қилиш, тажриба-синовдан ўтказиш ва экспертиза қилишни ташкиллаштиради.
Республика маркази фаолиятига умумий раҳбарлик президентнинг фан, таълим, соғлиқни сақлаш ва маданият масалалари бўйича маслаҳатчиси бўлинмалари томонидан амалга оширилади.
Республика марказига президент тайинлайдиган директор раҳбарлик қилади.
Республика маркази томонидан ишлаб чиқилган ва тасдиқланган таълим стандартлари, ўқув режалари ва дастурларига қўйиладиган талаблар мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари, шунингдек, ўқув курслари учун мажбурий ҳисобланади.
Қарорга кўра, ваколатли давлат органлари мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари, шунингдек, ўқув курсларини лицензиялаш, аттестация ва давлат аккредитациясидан ўтказишни Республика маркази билан келишган ҳолда амалга оширади.