https://sputniknews.uz/20230425/rossiya-ozbekiston-34219903.html
Қарши ва Новочебоксарк биродар шаҳарларга айланди
Қарши ва Новочебоксарк биродар шаҳарларга айланди
Sputnik Ўзбекистон
Россиянинг Чувашия республикаси Новочебоксарк шаҳри ва Ўзбекистоннинг Қашқадарё вилояти Қарши шаҳри ўртасида биродарлик алоқалари ўрнатилди
2023-04-25T11:06+0500
2023-04-25T11:06+0500
2023-04-25T11:06+0500
қашқадарё вилояти
иннопром — 2023
қарши
ўзбекистон - россия
сиёсат
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/744/28/7442899_0:61:1000:624_1920x0_80_0_0_74f09b947502669e4b8250cec6a9c530.jpg
ТОШКЕНТ, 25 апр — Sputnik. Россиянинг Чувашия республикаси Новочебоксарк шаҳри ва Ўзбекистоннинг Қашқадарё вилояти Қарши шаҳри ўртасида биродарлик алоқалари ўрнатилди. Бу ҳақда Sputnik мухбирига Чувашия республикаси маъмурияти матбуот хизмати маълум қилди.Тегишли битимни “Иннопром. Марказий Осиё” - учинчи халқаро саноат кўргазмаси доирасида Чувашия республикаси раҳбари Олег Николаев ва Қашқадарё вилояти ҳокими Муротжон Азимов имзолади.Биродар шаҳар мақомини мустаҳкамлаш кенг сармоявий ҳамкорликни, Новочебоксарск ва Қарши шаҳарларида рўйхатдан ўтган тадбиркорлик субъектлари ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни йўлга қўйиш, шунингдек, туризм алоқаларини мустаҳкамлашни назарда тутади.Бундан ташқари, томонлар турли соҳалардаги ҳамкорликка қизиқиш билдирди.Шунингдек, у Ўзбекистонга пиёз тўплами етказиб беришга тайёрлигини маълум қилди. Ўз навбатида Муротжон Азимов Чувашия республикасидан картошка етказиб бериш ва чуваш тракторларини йиғиш масаласига қизиқиш билдирди.Эслатиб ўтамиз, Тошкентда “Иннопром. Марказий Осиё” - учинчи халқаро саноат кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Унда Россия, Ўзбекистон, Беларусь, Қозоғистон, Тожикистон ва Қирғизистондан 300 дан ортиқ компания иштирок этмоқда.Тадбирнинг асосий мақсадлари – соҳадаги энг илғор технологиялар ва ишланмаларни кенг тарғиб қилиш, Ўзбекистон саноат корхоналари ва бошқа мамлакатлар ўртасида алоқаларни йўлга қўйишдан иборат. Инвестицион битимлар ва савдо шартномаларининг мустаҳкам пакети имзоланиши кутилмоқда.
қашқадарё вилояти
қарши
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/744/28/7442899_0:0:888:666_1920x0_80_0_0_3e476612dfdc563116f849bc2744f4ee.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
қарши новочебоксарк биродар шаҳар
қарши новочебоксарк биродар шаҳар
Қарши ва Новочебоксарк биродар шаҳарларга айланди
Чуваш республикасининг Новочебоксарк шаҳарлари ва Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳри ўртасида қардош шаҳар муносабатлари ўрнатилди.
ТОШКЕНТ, 25 апр — Sputnik. Россиянинг Чувашия республикаси Новочебоксарк шаҳри ва Ўзбекистоннинг Қашқадарё вилояти Қарши шаҳри ўртасида биродарлик алоқалари ўрнатилди. Бу ҳақда Sputnik мухбирига Чувашия республикаси маъмурияти матбуот хизмати маълум қилди.
Тегишли битимни “Иннопром. Марказий Осиё” - учинчи халқаро саноат кўргазмаси доирасида Чувашия республикаси раҳбари Олег Николаев ва Қашқадарё вилояти ҳокими Муротжон Азимов имзолади.
“Битим ҳар икки минтақа учун маълум имкониятларни очадиган катта, кўп қиррали йўлнинг бошланишидир. Ишончим комилки, бизда қизиқарли қўшма лойиҳалар ва амалга ошириш учун ғоялар бўлади”, - дейди Олег Николаев.
Биродар шаҳар мақомини мустаҳкамлаш кенг сармоявий ҳамкорликни, Новочебоксарск ва Қарши шаҳарларида рўйхатдан ўтган тадбиркорлик субъектлари ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни йўлга қўйиш, шунингдек, туризм алоқаларини мустаҳкамлашни назарда тутади.
Бундан ташқари, томонлар турли соҳалардаги ҳамкорликка қизиқиш билдирди.
“Савдо-иқтисодий, саноат, ижтимоий соҳалар, шунингдек, қишлоқ хўжалиги, тракторсозлик соҳаларида ҳамкорлик қилиш тўғрисида келишиб олдик. Бундай ҳамкорлик икки мамлакат халқлари ўртасидаги конструктив мулоқот, ўзаро ҳамжиҳатлик ва дўстликнинг асосий элементидир”, - дея қўшимча қилди Николаев.
Шунингдек, у Ўзбекистонга пиёз тўплами етказиб беришга тайёрлигини маълум қилди. Ўз навбатида Муротжон Азимов Чувашия республикасидан картошка етказиб бериш ва чуваш тракторларини йиғиш масаласига қизиқиш билдирди.
Эслатиб ўтамиз, Тошкентда “Иннопром. Марказий Осиё” - учинчи халқаро саноат кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Унда Россия, Ўзбекистон, Беларусь, Қозоғистон, Тожикистон ва Қирғизистондан 300 дан ортиқ компания иштирок этмоқда.
Тадбирнинг асосий мақсадлари – соҳадаги энг илғор технологиялар ва ишланмаларни кенг тарғиб қилиш, Ўзбекистон саноат корхоналари ва бошқа мамлакатлар ўртасида алоқаларни йўлга қўйишдан иборат. Инвестицион битимлар ва савдо шартномаларининг мустаҳкам пакети имзоланиши кутилмоқда.