Энди Россия Ғарбнинг баҳосини билади — Орешкин
15:56 25.04.2023 (янгиланди: 16:15 25.04.2023)
© Sputnik / Алексей Никольский / Медиабанкка ўтишПомощник президента РФ Максим Орешкин выступает на федеральном просветительском марафоне "Знание. Первые" в ЦВЗ "Манеж".
© Sputnik / Алексей Никольский
/ Oбуна бўлиш
Максим Орешкин: Агар Ғарб Россия билан ҳамкорликни тикламоқчи бўлса, бу савол остида қолади.
ТОШКЕНТ, 25 апр — Sputnik. Агар Ғарб Россия билан иқтисодий ҳамкорликни қайта тикламоқчи бўлса, у ҳолда бу савол остида қолади, чунки Россия унинг баҳосини билиб олди. Бу ҳақда Россия Федерацияси президентининг ёрдамчиси Максим Орешкин маълум қилди, дея хабар берди РИА Новости.
"Агар Ғарб бир кун келиб яна иқтисодий ҳамкорлик қилишни хоҳласа ҳам, бу ҳамкорликка катта савол билан қарашга тўғри келади, чунки биз бундай ҳамкорликнинг баҳосини аллақачон биламиз", - деди у.
Кўпгина Ғарб компаниялари Россияни тарк этаётганликларини ошкора эълон қилишган, бироқ энди улар ўз ускуналари ва маҳсулотларини мамлакатга жорий этишга ҳаракат қилмоқда.
“Чунки бу Ғарб компаниялари учун катта бозор. Россия билан узилиш эса улар учун жуда оғриқли ҳикоя. Бизнинг компанияларимиз учун эса бу имкониятлар, лекин улар учун бу оғриқли ҳикоя”, — дея хулоса қилди Орешкин.