Муҳаммад Юсуф ҳаёти ва ижоди

© Очиқ манбааларМуҳаммад Юсуф
Муҳаммад Юсуф - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.04.2023
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф таржимаи ҳоли, ҳаёт йўли ва ижодий меъроси ҳақида батафсил Sputnik материалида танишинг.

Муҳаммад Юсуф — таржимаи ҳоли

Муҳаммад Юсуф 1954 йили 26 апрель куни Андижоннинг Марҳамат туманидаги Қовунчи қишлоғида оддий меҳнаткаш оилада таваллуд топган.
Муҳаммад Юсуф болалигидан адабиётга қизиққан. 1978 йилда Рус тили ва адабиёти институти (ҳозирги Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети)ни тамомлаган.
***
Нечун қуллуқ қилмай Андижонга мен
– Шу юртда туғилдим, шу юртда ўсдим.
Агар дўстим бўлса битта у дўстим –
Нечун қуллуқ қилмай Андижонга мен!..
Ёдимга ўт тушсин, этмасам ёдлар –
Дукчи эшонлари қилгай фарѐдлар.
Уни тавоф этган Машрабдек зотлар,
Нечун қуллуқ қилмай Андижонга мен.

Муҳаммад Юсуфнинг ижодий фаолияти

1976 — бўлажак шоирнинг талабалик йилларида ёзилган шеълари илк бор “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” ҳафталигида босилган.
1978– 1980 — республика “китобсеварлар” жамиятида ишлаган.
1980– 1986 — пойтахтнинг “Тошкент оқшоми” газетасида ишлат тажриба орттирган.
1986–1992 — Ғафур Ғулом номидаги Адабиѐт ва санъат нашриётида хизмат қилади.
1992–1995 — “Ўзбекистон овози” газетасида, Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги (ЎзА)да хизмат қилди.
1997 – Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси раисининг ўринбосари
© Очиқ манбааларМуҳаммад Юсуф
Муҳаммад Юсуф - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.04.2023
Муҳаммад Юсуф

Муҳаммад Юсуф шеърий тўпламлари

Муҳаммад Юсуфнинг шеърлари матбуотда тез-тез чоп этилиб турган бўлса-да, шоирнинг биринчи шеърий тўплами 1985 йилда чоп этилган.
1985 — “Таниш тераклар” шеърий тўплами. Ушбу тўпламда турли мавзудаги шеърлар, асосан шоирнинг болалигида эшитган ҳикоя ва эртаклари, ўсмирлик йиллари, она қишлоғи мавзулари ёритилган.
***
Кечагина қишлоқдаги қизлар бари
Менга сирли қошлар қоқиб қарашарди.
Қарашмаса, уйларига тунда келиб
Тошлар отиб қочар эдим — ярашларди.
1987 - “Булбулга бир гапим бор” шеърий тўплами.
***
Кўнглим сезар энди буёғи аён.
Дўстларим, дўстларим, бахтли боламан!
Ё Тошкентда энг зўр шоир бўламан,
Ё қишлоққа қайтиб ариқ бўйида
Ялпизга суяниб, ўлиб қоламан
1988 йил — “Илтижо” шеърий тўплами
1989 йил — “Уйдаги қиз”, “Ҳалима энам аллалари” шеърий тўпламлари
1990 йил — “Ишқ кемаси”
1990 йил — “Кўнглимда бир ёр”
1991 — “Бевафо кўп экан”
1992 — “Ёлғончи ёр”, “Эрка кийик”,
1998 — “Осмонимга олиб кетаман”.
Муҳаммад Юсуф “Осмоннинг охири”, “Қора қуёш” сингари достонлар яратди.

Мустақиллик йилларида яратган шеърлари

Шоирнинг “Ватаним”, “Халқ бўл, элим”, “Дунѐ”, “Иншооллоҳ”, “Ўзбекмомо”, “Иқрор”, “Тилак” сингари ўнлаб шеърлари чоп этилди.
1996 йил шоир Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси бўлади. Аввалига адабий маслаҳатчи, 1997 йилдан то умрининг охиригача уюшма раиси ўринбосари лавозимида ишлайди.
© Очиқ манбааларМуҳаммад Юсуф
Муҳаммад Юсуф - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.04.2023
Муҳаммад Юсуф

Муҳаммад Юсуф вафоти

Муҳаммад Юсуф 2001 йил 31 июль куни Қорақалпоғистоннинг Элликқалъа туманига қилинган ижодий сафар чоғида, юзлаб мухлислари биан учрашув пайтида юрак хуружидан вафот этди. Муҳаммад Юсуф Андижон вилоятида дафн этилган.
Шоирнинг шеърлари унинг вафотидан кейин ҳам чоп этилган. “Улуғимсан, Ватаним” (2004), “Сайланма” (2007), “Халқ бўл, элим” (2009) шеърий китоблари нашр этилган.
***
Ол, дея бир кун Эгам,
Осмонга учса руҳларим.
Бир ажиб мовий диёр,
Бўйини қучса руҳларим.
Кўк менинг кўксим бўлур
Юлдузлари андуҳларим.
Гул ўпиб, гул ёпиниб,
Ҳар дилда мозорим қолур,
Мен кетарман бир куни,
Наволарим зорим қолур...

Муҳаммад Юсуф оиласи

Муҳаммад Юсуф шоира Назира ас-Салом билан 1983 йилда турмуш қуришган. Маъсуда, Нозимахон ва Мадина исмли 3 фарзанд кўришган.
© Зарафшон нашриМуҳаммад Юсуф оиласи
Муҳаммад Юсуф оиласи - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.04.2023
Муҳаммад Юсуф оиласи
Бу йил 26 апрель – шоирнинг таваллудига 69 йил тўлади.

Мукофотлари

1989 йилда "Уйқудаги қиз" номли шеърий тўплами учун у республика Ёшлар ташкилотининг мукофотига сазовор бўлган.
1998 йилда “Ўзбекистон халқ шоири” унвони берилди.
© Зарафшон нашриМуҳаммад Юсуф оиласи
Муҳаммад Юсуф оиласи - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.04.2023
Муҳаммад Юсуф оиласи

Ватаним

Мен дунёни нима қилдим,
Ўзинг ёруғ жаҳоним,
Ўзим хоқон, Ўзим султон,
Сен тахти Сулаймоним,
Ёлғизим, Ягонам дейми,
Топинган кошонам дейми,
Ўзинг менинг улуғлардан
Улуғимсан, Ватаним…
***
Янгиликлар лентаси
0