Международная промышленная выставка Иннопром-2022. Центральная Азия - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Иннопром — 2023
Тошкентда 24-26 апрель кунлари “Иннопром. Марказий Осиё” — учинчи халқаро кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Унда турли мамлакатларнинг 300 дан ортиқ компаниялари иштирок этмоқда. Уч давлат ўз миллий стендлари билан иштирок этмоқда: Ўзбекистон, Россия ва Беларусь.

Иннопром форуми чуқур иқтисодий алоқаларни йўлга қўйиш учун самарали майдон — Мирзиёев

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев провел совещание по обсуждению проектов в сельском хозяйстве и фармацевтике
Шавкат Мирзиёев провел совещание по обсуждению проектов в сельском хозяйстве и фармацевтике - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.04.2023
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон президенти Иннопром кўргазмаси иштирокчилари учун мурожаат тайёрлади.
ТОШКЕНТ, 25 апр — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев “Иннопром. Марказий Осиё” кўргазмаси иштирокчиларига мурожаат йўллади. Мурожаатни бош вазир ўринбосари Жамшид Ходжаев ўқиб эшиттирди, дея хабар берди Sputnik мухбири.
Президент таъкидлаганидек, форум узоқ муддатли шериклик алоқаларини ўрнатиш ва саноат кооперациясини чуқурлаштириш, илғор технологиялар ва инновацион ишланмаларни алмашиш учун самарали майдон сифатида намоён этмоқда.
Бугунги кўргазмада МДҲ давлатлари, Туркия, Эрон, Ҳиндистон, Жанубий Корея ва бошқа кўплаб мамлакатлар тадбиркорларининг иштирок этиши ўзаро бозорларни шакллантириш ва ҳамкорликни чуқурлаштириш учун янги имкониятлар очмоқда.
Ўзбекистон раҳбари сўнгги йилларда янада жадаллашган Ўзбекистон-Россия муносабатлари ривожланиб бораётганини алоҳида таъкидлади.

“Мураккаб шароитларга қарамай, ўзаро товар айирбошлашнинг барқарор ўсиш суръатларини сақлаб қолиш ва икки мамлакатнинг етакчи корхоналари ўртасидаги ҳамкорлик кўламини кенгайтириш мумкин, қўшма корхоналар сони ҳам ортиб бормоқда, инвестиция лойиҳалари портфели ўнлаб миллиард долларни ташкил этади, мамлакатларимиз ҳудудлари ўртасида амалий ҳамкорлик учун катта салоҳиятга эга яқин ҳамкорлик алоқалари ўрнатилган”, - дейилган мурожаатда.

Ўтган йили 80 га яқин ўзаро ташрифлар амалга оширилди. Муваффақиятли ҳамкорлик намунаси сифатида президент Тошкент ва Жиззах вилоятларида саноат парклари барпо этиш борасидаги ҳамкорликдаги ишларни келтирди.
Эслатиб ўтамиз, пойтахтдаги “Ўзэкспомарказ”да “Иннопром” кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Кўргазма бу йил нафақат Ўзбекистон, балки бутун Марказий Осиё минтақаси учун улкан сармоявий иқтисодий ва саноат истиқболлари кун тартибини очиб беради.
Кўргазмада иштирок этиш учун МДҲ давлатлари, Франция, Италия, Нидерландия, Ҳиндистон, Сингапур, Хитой, Япония, Арманистон, Қозоғистон, Туркия ва Туркманистондан 5 мингдан ортиқ делегатлар, шунингдек, 300 дан ортиқ хорижий компаниялар, бизнес вакиллари ва ҳукумат амалдорлари рўйхатдан ўтган.
Тадбирнинг асосий мақсадлари – соҳадаги энг илғор технологиялар ва ишланмаларни кенг тарғиб қилиш, Ўзбекистон саноат корхоналари ва бошқа мамлакатлар ўртасида алоқаларни йўлга қўйишдан иборат. Инвестицион битимлар ва савдо шартномаларининг мустаҳкам пакети имзоланиши кутилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0