Ғарбни муваффақиятсиз қарши ҳужумга тайёрлашмоқда

© AP Photo / Evgeniy MaloletkaМонумент "Родина-мать" в Киеве. Архивное фото.
Монумент Родина-мать в Киеве. Архивное фото. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.04.2023
Oбуна бўлиш
Америка аҳолиси "қарши ҳужумни" кутиш чўзилиб кетганини ҳис қилмоқда. Унинг натижалари ҳам ғалаба ваъда қилмаяпти. 2024 йилда бўлиб ўтадиган президент сайловлари олдидан АҚШ раҳбарияти ушбу вазиятдан чиқиб кетмоқчи, лекин бунинг иложи йўққв ўхшайди.
ТОШКЕНТ, 25 апр — Sputnik. Американинг Politico нашри Киев ва Вашингтон бир-икки ойдан кейин нималарга дуч келишини ошкор қилди. Муддат, албатта, номаълум – барчаси Украинанинг ҳужумига боғлиқ, биринчи миш-мишлар қиш бошида пайдо бўлган эди, энди эса УҚК ҳужумни ёзга кўчириши айтилмоқда.
Энди миш-мишларга Пентагондан сизиб чиққан маълумотлар қўшилди – уларда қанчалик ҳақиқат ва қанча уйдирма борлигини АҚШ ҳарбийларининг ўзлари ҳам билишмайди, аммо уларнинг ОАВлари учун бу муаммо эмас. Хуллас, нашр тақдим этган сценарийни сиёсатшунослар ҳам тасдиқламоқда.

Мақола муаллифлари кутганидек, нафақат “1991 йил чегараларини тиклаш” бўйича белгиланган мақсадларга эриша олмайдиган, балки ҳеч бўлмаганда ўтган сентябрь ойидаги ҳолатни қайтара олмайдиган ҳужумдан сўнг – Украина ва энг муҳими, АҚШ қийин танловга дуч келади: энди нима қилиш керак?

Киев учун, тўғрироғи, Зеленский ва унинг атрофидагилар учун муқобил вариантлар кам. Уларнинг битта вазифаси бор – украиналикларнинг ҳаётини Америка ҳарбий-саноат мажмуасида жуда тез инқирозга учрайдиган америкалик солиқ тўловчилар долларларига алмаштириш. Хўжайинларнинг дастурхонидан баъзи егуликлар хизматкорларга ҳам тушиб қолиши мумкин, аммо Вашингтоннинг ўзи барча харажатларнинг бешдан бир қисми ҳақида кетаётганини тан олади.
Бироқ, Оқ уйдагилар ҳам нонини бекорга чайнамаяпди. Улар бундай мақсадлар учун мос одамларни қандай топишни билишади. Шунинг учун виждон азобисиз улардан воз кечишади. Ўша Politico нашри Афғонистонни мисол қилиб келтиради. “АҚШ вакиллари Украинани ҳаддан ташқари амбицияларнинг хавф-хатарлари ҳақида огоҳлантирди”, – деб ёзади мақола муаллифлари ва америкаликлар кетганидан кейин мамлакатни тарк этишга мажбур бўлган Ашраф Ғанини мисол қилиб келтирадилар. Зеленский учун ҳам худди шундай тақдир тайёрланаётгани ҳақидаги ишорани тушуниш жуда осон.
Шу билан бирга, нашрнинг қайд этишича, Украина расмийларининг ўзлари ўз мақсадлари тўғрисида қарор қабул қила олмайди. Зеленский идораси раҳбари ўринбосарининг айтишича, УҚК Қрим чегараларига етиб боргач, Киев музокаралар столига ўтиришга тайёр бўлади. Украина президентининг ярим оролдаги доимий вакили Тамила Ташеванинг фикрига биноан эса баҳс Россия қўшинлари минтақани тарк этгандан кейингина дипломатик келишув бошланиши мумкин. Аммо Путин ҳокимиятда қолар экан, Россия билан музокаралар олиб бориш мумкин эмаслигини айтган Зеленскийнинг фонида, ҳатто 2014 йилдан бери Қримда бўлмаган “доимий вакил” ҳам ишончлироқ кўринмоқда.

Албатта, Украина бу қонли байрамнинг асосий меҳмони эмас – балки асосий таомидир. Аммо Вашингтон билан бирга зиёфатни евролар билан молиялаштирганлар чарчай бошлади. Атлантиканинг бу томонида эса кўпчилик УҚКнинг муваффақиятсизлигини Киевни музокаралар столига ўтқазиш учун баҳона сифатида қабул қилади.

АҚШнинг ўзида ҳам кутиш чўзилиб кетаётганини тушуна бошладилар ва агар ҳужум ҳаддан ташқари юқори умидларни оқламаса, у ҳолда уруш тарафдорлари ҳам, тинчлик тарафдорлари Жо Байденни айблайди. Биринчилар – Киевнинг барча сўровларини қондирмагани учун, иккинчилар – Украина бюджет учун жуда қимматга тушаётгани учун.
Умуман олганда, мақоланинг ўзи ўқувчиларни музокаралар учун эмас, балки можарони музлатиш учун тайёрламоқда. Аммо бундай сценарий Россия учун фойдалими? Урушга қадар ҳолатни сақлаб қолган ҳолда дипломатик келишувга эришиш имкониятлари тугаган. Россия ТИВ раҳбари кеча БМТ Хавфсизлик Кенгаши йиғилишида сўзга чиқиб, махсус операция бошланишига қандай сабаблар бўлганини эслади: НАТО таҳдидини бартараф этиш ва давлат тўнтаришини қабул қилмаган инсонларни ҳимоя қилиш.
Аммо ўтган тўққиз йил шуни кўрсатдики, бу мақсадларга тинч йўл билан эришишга уринишлар муваффақият қозонмаган. Икки Минск келишувлари, Истанбул келишувлари – буларнинг барчаси Киев ва унинг ҳомийлари томонидан ўз кучларини мустаҳкамлаш имконияти сифатида фойдаланилган.
Энди Совуқ уруш тугаганидан кейин иштаҳасини сезиларли даражада пасайтирган НАТО ҳарбий-саноат мажмуаси уйқудан уйғонмоқда. Аввалги қувватни қайтариш учун бир неча йил кутиш керак бўлади. Аммо Ғарб Украина инқирози дея атаган “Европадаги катта уруш” бунга арзийди, деб ўйлайди Вашингтон.
Янгиликлар лентаси
0