Байден 2024 йилги президент сайловида иштирок этишини расман эълон қилди

© Sputnik / Стрингер / Медиабанкка ўтишДжо Байден. Архивное фото
Джо Байден. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.04.2023
Oбуна бўлиш
АҚШда навбатдаги президент сайлови 2024 йил ноябрида бўлиб ўтади.
ТОШКЕНТ, 25 апр — Sputnik. АҚШнинг амалдаги президенти Жо Байден 2024 йилда бўлиб ўтадиган навбатдаги президент сайловида иштирок этиш ниятида эканини расман маълум қилди.
"АҚШ президенти лавозимига қайта сайланиш учун ўз номзодимни қўйяпман”, - дея ёзди Байден ўзининг Twitter’даги саҳифасида.
Жо Байден АҚШнинг 46-президенти. Ҳозир у 80 ёшда.
АҚШ вице-президенти Камала Ҳаррис ҳам қайта сайланиш нияти борлигини маълум қилди.
АҚШда навбатдаги президент сайлови 2024 йил ноябрида бўлиб ўтади. Оқ уйнинг собиқ раҳбари Дональд Трамп ҳам президент лавозими учун курашишини маълум қилган.
Янгиликлар лентаси
0