Бахтиёр Одилович Саидов — биография

© Facebook / BaxtiyorOdilovichSaidovМинистр народного образования Узбекистана Бахтиёр Саидов,
Министр народного образования Узбекистана Бахтиёр Саидов, - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.04.2023
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов таржима ҳоли.
Бахтиёр Одилович Саидов 1981 йилда Самарқандда туғилган. Тошкент давлат иқтисодиёт университети (бакалавриат ва магистратура), шунингдек, Жаҳон савдо ташкилоти институти (Швейцария) битирувчиси.
Саидов 2017-2021 йилларда Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчиси, бир вақтнинг ўзида ўриндошлик асосида Мўғулистон ва Филиппиндаги (қароргоҳи Пекинда жойлашган) элчиси сифатида ишлаган.
© Пресс-служба Сената Олий МажлисаМинистр народного образования Узбекистана Бахтиёр Саидов
Министр народного образования Узбекистана Бахтиёр Саидов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.04.2023
Министр народного образования Узбекистана Бахтиёр Саидов
2009-2013 йилларда Ўзбекистоннинг Корея Республикасидаги элчихонасида савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчиси лавозимида фаолият кўрсатган.
Ўзбекистонда турли раҳбарлик лавозимларида, жумладан, Вазирлар Маҳкамаси, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, шунингдек, “Ўзбекенгилсаноат” АЖда катта тажриба тўплаган.
Ўзбекистон президенти фармони билан “Дўстлик” ордени билан мукофотланган.
Цзянси университети фахрий профессори унвонига эга.
Фавқулодда ва Мухтор Элчи дипломатик мартабасига эга.
2020 йилда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Мудофаа вазирлари кенгаши қарори билан ШҲТ маконида ҳарбий соҳада дўстлик ва ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун нишон билан тақдирланган.
Оилали, уч нафар фарзанди бор.
Янгиликлар лентаси
0