Бахтиёр Саидов ташқи ишлар вазири этиб тайинланди

© МИД УзбекистанаБахтиёр Саидов
Бахтиёр Саидов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.04.2023
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон президентининг фармони билан Бахтиёр Саидов Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири лавозимига тасдиқланди.
ТОШКЕНТ, 25 апр — Sputnik. Бахтиёр Саидов ташқи ишлар вазири этиб тайинланди. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.
Ўзбекистон президентининг фармони билан Бахтиёр Одилович Саидов Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири лавозимига тасдиқланди.
Бундан илгарироқ Бахтиёр Саидовнинг номзоди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан маъқулланган эди.
Бахтиёр Саидов 1981 йилда туғилган. Тошкент Давлат иқтисодиёт университети битирувчиси. Илгари Вазирлар Маҳкамаси, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида ишлаган.
2017 йил июлидан Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчиси. 2018 йил апрель ойида у бир вақтнинг ўзида Мўғулистондаги элчи, 2019 йил июль ойида қароргоҳи Пекинда бўлган Филиппиндаги элчиси лавозимларида ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, Саидов 2022 йилнинг 30 декабрида халқ таълими вазири лавозимидан озод этилиб, ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи этиб тайинланган эди.
Янгиликлар лентаси
0