https://sputniknews.uz/20230424/shavkat-mirziyoev-rustam-minnixanov-bilan-istiqbolli-loyihalarni-muhokama-qildi-34211603.html
Шавкат Мирзиёев Рустам Миннихановни қабул қилди
Шавкат Мирзиёев Рустам Миннихановни қабул қилди
Sputnik Ўзбекистон
Россия Федерацияси билан кенг кўламли ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантириш доирасида Татаристон билан амалий ҳамкорликни кенгайтириш имкониятлари муҳокама қилинди.
2023-04-24T20:37+0500
2023-04-24T20:37+0500
2023-04-25T12:44+0500
иннопром — 2023
шавкат мирзиёев
рустам минниханов
тошкент
татаристон
ҳамкорлик
сиёсат
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/18/34208862_0:0:1280:721_1920x0_80_0_0_9c9a18752d711b5982ca75a9eeb66df1.jpg
ТОШКЕНТ, 24 апр — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Татаристон раҳбари Рустам Миннихановни қабул қилди. Учрашувда устувор инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва маданий-гуманитар алмашинувларни янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.Хусусан:Айтиш жоизки, Ўзбекистон ва Татаристон ўртасида мустаҳкам иқтисодий-гуманитар алоқалар ўрнатилган ва улар изчил ривожланиб бормоқда. Хусусан, Миннихановнинг мазкур ташрифи давомида янги лойиҳага – Жиззах вилоятида технопарк барпо этишга старт берилди. Шунингдек, Тошкент вилоятида “Чирчиқ” кимё-индустриал технопарки муваффақиятли фаолият юритмоқда. Бундан ташқари, нефть-кимё ва машинасозлик тармоқларида йирик кооперация лойиҳалари амалга оширилмоқда. Қозон федерал университетининг Жиззах шаҳридаги филиали фаолияти кенгайтирилмоқда.Шу билан бирга, шу кунларда Тошкент шаҳрида ўтаётган “ИННОПРОМ. Марказий Осиё” халқаро саноат кўргазмаси ишида Россия ишбилармон доиралари делегацияси таркибида Татаристоннинг компания ва корхоналари фаол иштирок этмоқда.
татаристон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/18/34208862_77:0:1213:852_1920x0_80_0_0_8a40a2d38e9650209306ef4ad716e65a.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
мирзиёев минниханов россия федерацияси ҳамкорлик татаристон
мирзиёев минниханов россия федерацияси ҳамкорлик татаристон
Шавкат Мирзиёев Рустам Миннихановни қабул қилди
20:37 24.04.2023 (янгиланди: 12:44 25.04.2023) Учрашувда Татаристон билан амалий иқтисодий ва гуманитар ҳамкорликни кенгайтириш имкониятлари муҳокама қилинди.
ТОШКЕНТ, 24 апр — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Татаристон раҳбари Рустам Миннихановни қабул қилди.
Учрашувда устувор инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва маданий-гуманитар алмашинувларни янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.
иқтисодиётнинг турли тармоқларида ишбилармонлар ўртасидаги истиқболли шериклик лойиҳалари,
Ўзбекистон ҳудудларида янги индустриал паркларни очиш ва мавжудларини ривожлантириш,
кичик бизнес ва ахборот технологиялари соҳаларида ҳамда коммунал тармоқларни модернизация қилиш бўйича ҳамкорлик дастурларини қабул қилиш масалалари муҳокама қилинди.
Айтиш жоизки, Ўзбекистон ва Татаристон ўртасида мустаҳкам иқтисодий-гуманитар алоқалар ўрнатилган ва улар изчил ривожланиб бормоқда. Хусусан, Миннихановнинг мазкур ташрифи давомида янги лойиҳага – Жиззах вилоятида технопарк барпо этишга старт берилди.
Шунингдек, Тошкент вилоятида “Чирчиқ” кимё-индустриал технопарки муваффақиятли фаолият юритмоқда. Бундан ташқари, нефть-кимё ва машинасозлик тармоқларида йирик кооперация лойиҳалари амалга оширилмоқда.
Қозон федерал университетининг Жиззах шаҳридаги филиали фаолияти кенгайтирилмоқда.
Шу билан бирга, шу кунларда Тошкент шаҳрида ўтаётган “ИННОПРОМ. Марказий Осиё” халқаро саноат кўргазмаси ишида Россия ишбилармон доиралари делегацияси таркибида Татаристоннинг компания ва корхоналари фаол иштирок этмоқда.