Международная промышленная выставка Иннопром-2022. Центральная Азия - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Иннопром — 2023
Тошкентда 24-26 апрель кунлари “Иннопром. Марказий Осиё” — учинчи халқаро кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Унда турли мамлакатларнинг 300 дан ортиқ компаниялари иштирок этмоқда. Уч давлат ўз миллий стендлари билан иштирок этмоқда: Ўзбекистон, Россия ва Беларусь.

Россия компанияси Ўзбекистонга қадоқлаш ускуналари етказиб беради

© Sputnik/Рамиз БахтияровВыставка "Иннопром. Центральная Азия".
Выставка Иннопром. Центральная Азия. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.04.2023
Oбуна бўлиш
Иннопромда биринчи шартнома имзоланди — умумий қиймати 14 миллион рублдан ортиқ бўлган қадоқлаш линияси харид қилиш тўғрисида.
ТОШКEНТ, 24 апр – Sputnik. Россия компанияси Ўзбекистонда жойлашган фармокология корхонаси учун қадоқлаш ускуналари етказиб беради. Бу ҳақида Россиянинг Ўзбекистондаги Савдо ваколатхонаси хабар қилмоқда.
"Саратовнинг "Аурора Продакшн Рус" компанияси ва "Himlabpribor" МЧЖ Aurora NXT идишларни қуйиш линиясини етказиб бериш бўйича умумий қиймати 14 миллион рублдан ортиқ бўлган шартнома имзолади. Бу Тошкентда бўлиб ўтаётган “Иннопром. Марказий Осиё ” халқаро кўргазмаси доирасида имзоланган илк экспорт шартномаларидан бири бўлди", - дейилади хабарда.
Ҳужжатларни имзолаш маросимида Саратов вилояти ҳукумати раиси ўринбосари – Саратов вилояти саноат ва энергетика вазири Михаил Торгашин ва Россиянинг Ўзбекистондаги савдо вакили ўринбосари Игор Каминин иштирок этди.
Аввалроқ кўргазма доирасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги шартнома Россиянинг Краснодар ўлкаси ва Ўзбекистоннинг Андижон вилояти вакиллари томонидан ҳам имзоланган эди.
Маълумот учун, Тошкентда 24-26 апрель кунлари “Иннопром. Марказий Осиё” - учинчи халқаро саноат кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Унда турли мамлакатларнинг 300 дан ортиқ компаниялари иштирок этмоқда, 3 та давлат ўз миллий стендларини намойиш этмоқда: Ўзбекистон, Россия ва Беларус.
Россия вилоятларининг 17 та коллектив стендларида ташкил этилган. Улар орасида Свердловск, Пенза, Новгород, Саратов, Челябинск вилоятлари, Татаристон Республикаси ва Ханти-Мансийск автоном округи ва бошқалар бор. Ушбу стендларда кўргазма иштирокчилари ва меҳмонлари ҳудудий корхоналарнинг ютуқлари билан танишишлари мумкин.
Янгиликлар лентаси
0