https://sputniknews.uz/20230424/rossiya-boku-erevan-34202503.html
Россия Боку ва Ереванни зудлик билан келишувларга риоя қилишга чақирди
Россия Боку ва Ереванни зудлик билан келишувларга риоя қилишга чақирди
Sputnik Ўзбекистон
Россия Озарбайжон ва Арманистонни зудлик билан мавжуд келишувларга қайтишга чорлайди, Москва Қорабоғда ўт очишни бас қилиш режими бузилиши кўпайганидан ўта хавотирда. Бу ҳақда Россия ТИВ баёнот берди.
2023-04-24T16:20+0500
2023-04-24T16:20+0500
2023-04-24T16:20+0500
россия
озарбайжон
арманистон
тоғли қорабоғ
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/07/05/19547262_0:0:3314:1864_1920x0_80_0_0_085f2cf0d079e7d30ce7fb64e3ca7212.jpg
ТОШКЕНТ, 24 апр — Sputnik. Россия Озарбайжон ва Арманистонни зудлик билан мавжуд келишувларга қайтишга чорлайди, Москва Қорабоғда ўт очишни бас қилиш режими бузилиши кўпайганидан ўта хавотирда. Бу ҳақда Россия ТИВ баёнот берди.Россия ТИВ Озарбайжон ва Арманистонга ҳар қандай даражада ёрдам кўрсатишга ҳозирлигини маълум қилган.“Ҳар қандай ҳолатда маҳаллий аҳоли жабрланмаслиги ва улар ҳаёт фаолиятига бирор бир тўсиқлик яратилмаслиги шарт ва зарурлигидан келиб чиқамиз”, - дейилади хабарда.Москва Озарбайжон ва Арманистон оммавий майдонида айблов ва агрессив оҳанг ўсиб бораётганини хавфли деб ҳисоблашини таъкидлаган. Шунингдек, Россия, Озарбайжон ва Арманистон етакчиларининг 2020 йил 9 ноябрдаги уч томонлама баёнотлари асосий низомларини бузувчи, жумладан, Лочин йўлаги иши режимини ўзгартиришга оид ҳар қандай бир ёқлама чораларни номақбул деб билади.Россия ТИВ Боку ва Ереван сиёсий иродасини кўрсатиб, салбий ҳаракатларни енгиб ўтишига умид билдирган.Куни кеча Озарбайжон Давлат чегара хизмати Арманистон билан чегарада Лочин йўлагидаги Степанакерт (Ханкенди) йўли бошида назорат-ўтказиш пунктини ўрнатди. Боку буни хавфсизликка бўлаётган таҳдидлар ҳамда Арманистоннинг йўлдан ноқонуний фойдалангани билан тушунтирди. Ереван бу 2020 йилдаги уч томонлама баёнотга зид эканини таъкидламоқда.
арманистон
тоғли қорабоғ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/07/05/19547262_291:0:3022:2048_1920x0_80_0_0_bd464dd540e0c071e06393ec102e0b80.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
россия озарбайжон арманистон тоғли қорабоғ баёнот
россия озарбайжон арманистон тоғли қорабоғ баёнот
Россия Боку ва Ереванни зудлик билан келишувларга риоя қилишга чақирди
Москва Қорабоғда ўт очишни бас қилиш режими бузилиши кўпайганидан ўта хавотирда эканини билдирмоқда.
ТОШКЕНТ, 24 апр — Sputnik. Россия Озарбайжон ва Арманистонни зудлик билан мавжуд келишувларга қайтишга чорлайди, Москва Қорабоғда ўт очишни бас қилиш режими бузилиши кўпайганидан ўта хавотирда. Бу ҳақда Россия ТИВ
баёнот берди. “Ўт очишни бас қилишнинг бузилиши сони ўсишини ўта хавотир билан қайд этамиз. <...> Томонларни зудлик билан мавжуд келишувларга қайтишга чақирамиз”, - дейилади расмий баёнотда.
Россия ТИВ Озарбайжон ва Арманистонга ҳар қандай даражада ёрдам кўрсатишга ҳозирлигини маълум қилган.
“Ҳар қандай ҳолатда маҳаллий аҳоли жабрланмаслиги ва улар ҳаёт фаолиятига бирор бир тўсиқлик яратилмаслиги шарт ва зарурлигидан келиб чиқамиз”, - дейилади хабарда.
Москва Озарбайжон ва Арманистон оммавий майдонида айблов ва агрессив оҳанг ўсиб бораётганини хавфли деб ҳисоблашини таъкидлаган. Шунингдек, Россия, Озарбайжон ва Арманистон етакчиларининг 2020 йил 9 ноябрдаги уч томонлама баёнотлари асосий низомларини бузувчи, жумладан, Лочин йўлаги иши режимини ўзгартиришга оид ҳар қандай бир ёқлама чораларни номақбул деб билади.
Россия ТИВ Боку ва Ереван сиёсий иродасини кўрсатиб, салбий ҳаракатларни енгиб ўтишига умид билдирган.
Куни кеча Озарбайжон Давлат чегара хизмати Арманистон билан чегарада Лочин йўлагидаги Степанакерт (Ханкенди) йўли бошида назорат-ўтказиш пунктини ўрнатди. Боку буни хавфсизликка бўлаётган таҳдидлар ҳамда Арманистоннинг йўлдан ноқонуний фойдалангани билан тушунтирди. Ереван бу 2020 йилдаги уч томонлама баёнотга зид эканини таъкидламоқда.