Лавров Нью-Йоркка етиб борди

© Пресс-служба МИД РФМинистр иностранных дел РФ Сергей Лавров во время пресс-конференции по итогам рабочей поездки в резиденции Лагито.
Министр иностранных дел РФ Сергей Лавров во время пресс-конференции по итогам рабочей поездки в резиденции Лагито.  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.04.2023
Oбуна бўлиш
У ерда Россия ТИВ раҳбари раислиги остида БМТ Хавфсизлик Кенгаши бўлиб ўтади.
ТОШКЕНТ, 24 апр — Sputnik. Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Нью-Йоркка етиб келди. У ерда Россия вазири 24-25 апрель кунлари БМТ Хавфсизлик Кенгаши мажлисларида иштирок этади. Бу ҳақда Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова маълум қилди.
“Сергей Лавров Нью-Йоркка етиб келди. Эртага унинг раислиги остида БМТ Хавфсизлик Кенгаши бўлиб ўтади”, - дея ёзди Захарова ўзининг Telegram-каналида.
Шунингдек, унинг таъкидлашича, Сергей Лавров рейсини “Flightradar” хизматида кўплаб одамлар кузатган ва бу куннинг энг кўп кузатилган рейсларидан бўлган.
Лавров душанба куни БМТ бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашиши кутилмоқда. Аввалроқ Россиянинг БМТдаги доимий вакили Василий Небензя муҳокама учун Россиянинг бир қанча мавзулари йиғилиб қолганини айтганди.
Қўшма Штатлар Россия делегациясига ўтган ҳафтанинг охирига келиб виза беришни бошлади. Лавров ўтган ҳафта чоршанба куни Вашингтонни БМТнинг асосий қароргоҳи жойлашган мамлакат сифатидаги позициясини суиистеъмол қилишликда айблаганди ва АҚШ айрим дипломатларга виза бермаганини таъкидлаганди.
Қолаверса, Америка ҳукумати россиялик журналистларга виза бермаган. Россия ТИВ раҳбари АҚШнинг бу хатти-ҳаракатини аҳмоқлик деб атади ва Москва буни “унутмаслиги ва кечирмаслигини” қайд этди.
Янгиликлар лентаси
0