https://sputniknews.uz/20230424/konkur-boyicha-turnir-34194839.html
Тошкентдаги конкур бўйича турнир Ўзбекистон чавандозларининг ғалабаси билан якунланди
Тошкентдаги конкур бўйича турнир Ўзбекистон чавандозларининг ғалабаси билан якунланди
Sputnik Ўзбекистон
Мусобақанинг сўнгги кунида спортчилар асосий йўналиш ҳисобланган Гран-при дастурида баҳс олиб боришди.
2023-04-24T12:49+0500
2023-04-24T12:49+0500
2023-04-24T12:56+0500
спорт
тошкент
мусобақа
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/18/34194954_0:88:1080:696_1920x0_80_0_0_680df14ab4708e63955cba30ba1f47c3.jpg
ТОШКЕНТ, 24 апр — Sputnik. Евросиё лигасининг Гран-при дастури Ўзбекистон чавандозларининг ғалабаси билан якунланди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.Тошкентда конкур бўйича “Eurasia league Tashkent 2023” турнири ўз якунига етди. Мусобақанинг сўнгги кунида спортчилар асосий йўналиш ҳисобланган Гран-при дастурида баҳс олиб боришди.Баландлиги 150 смни ташкил этган тўсиқлардан сакраш йўналишида барча совринли ўринлар ўзбекистонлик чавандозларга насиб этди. Беллашувлар якунида олтин медални ўзбекистонлик тажрибали чавандоз Бекзод Қурбонов қўлга киритди. “Matts V.G.” тулпорида иштирок этган Қурбонов масофани 90,93 сония ичида жарима очколарисиз босиб ўтишга муваффақ бўлди.Мусобақанинг яна 3 босқичида ҳам ўзбекистонлик спортчилар ғалаба қозона олишса, яна бир бор келаси йил ўтадиган Жаҳон кубогининг финал босқичига йўл олишади.Мусобақанинг иккинчи босқичига ҳам Тошкент мезбонлик қилади, беллашувлар 27-30 апрель кунлари ўтказилади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/18/34194954_21:0:981:720_1920x0_80_0_0_319bc733c0ea5b955c752e2fe7e76934.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
тошкент мусобақа
Тошкентдаги конкур бўйича турнир Ўзбекистон чавандозларининг ғалабаси билан якунланди
12:49 24.04.2023 (янгиланди: 12:56 24.04.2023) Баландлиги 150 смни ташкил этган тўсиқлардан сакраш йўналишида барча совринли ўринлар ўзбекистонлик чавандозларга насиб этди.
ТОШКЕНТ, 24 апр — Sputnik. Евросиё лигасининг Гран-при дастури Ўзбекистон чавандозларининг ғалабаси билан якунланди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси
хабар берди. Тошкентда конкур бўйича “Eurasia league Tashkent 2023” турнири ўз якунига етди. Мусобақанинг сўнгги кунида спортчилар асосий йўналиш ҳисобланган Гран-при дастурида баҳс олиб боришди.
Баландлиги 150 смни ташкил этган тўсиқлардан сакраш йўналишида барча совринли ўринлар ўзбекистонлик чавандозларга насиб этди. Беллашувлар якунида олтин медални ўзбекистонлик тажрибали чавандоз Бекзод Қурбонов қўлга киритди. “Matts V.G.” тулпорида иштирок этган Қурбонов масофани 90,93 сония ичида жарима очколарисиз босиб ўтишга муваффақ бўлди.
1. Бекзод Қурбонов (Ўзбекистон) – “Matts V.G.”;
2. Саидамирхон Турғунбоев (Ўзбекистон) – “Calleko”;
3. Нуржан Туякбаев (Ўзбекистон) – “Quintus HB”.
Мусобақанинг яна 3 босқичида ҳам ўзбекистонлик спортчилар ғалаба қозона олишса, яна бир бор келаси йил ўтадиган Жаҳон кубогининг финал босқичига йўл олишади.
Мусобақанинг иккинчи босқичига ҳам Тошкент мезбонлик қилади, беллашувлар 27-30 апрель кунлари ўтказилади.