Бокудаги Жаҳон кубогида Ўзбекистон терма жамоаси 2 та медалга сазовор бўлди

© Национальный Олимпийский КомитетВ Баку (Азербайджан) завершился очередной этап Кубка мира по художественной гимнастике
В Баку (Азербайджан) завершился очередной этап Кубка мира по художественной гимнастике - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.04.2023
Oбуна бўлиш
Ҳар икки медални Тахмина Икромова Ўзбекистон делегацияси ҳисобига тақдим қилди.
ТОШКЕНТ, 24 апр — Sputnik. Озарбайжоннинг Боку шаҳрида бадиий гимнастика бўйича Жаҳон кубогининг навбатдаги босқичи якунига етди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси 2 та бронза медалига сазовор бўлди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.
Ҳар икки медални Тахмина Икромова Ўзбекистон делегацияси ҳисобига тақдим қилди. Спортчи қизиқарли баҳслар давомида тўп ва тасмадаги машқларда шоҳсупага кўтарилди.
Тўп:
Даря Варфоломеев (Германия) – 33,150;
Ева Брезалиева (Болгария) – 32,950;
Тахмина Икромова (Ўзбекистон) – 31,800.
Тасма:
Стилиана Николова (Болгария) – 31,300;
Ева Брезалиева (Болгария) – 31,100;
Тахмина Икромова (Ўзбекистон) – 30,950.
Янгиликлар лентаси
0