Ўзбекистонда 3 ойда 27,6 трлн сўмлик қурилиш ишлари бажарилди

© Sputnik / Кирилл Каллиников / Медиабанкка ўтишСтроительство
Строительство - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.04.2023
Oбуна бўлиш
Қурилиш ишлари 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 4,5 фоизга ошган.
ТОШКЕНТ, 23 апр — Sputnik. 2023 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистонда 27,6 трлн сўмлик қурилиш ишлари бажарилган. Бу ҳақда Статистика агентлиги маълумотлари дарак бермоқда.
Қурилиш ишлари 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 4,5 фоизга ошган.
2023 йилнинг март ойида 1291 та янги қурилиш корхоналари ташкил этилган.
Қурилиш корхоналарининг энг катта қисми, яъни 7017 таси ёки республикадаги жами корхоналарнинг 20 фоизи Тошкент шаҳрида жойлашган.
Янгиликлар лентаси
0